Ру Ўз O`z En

Инспекция қошидаги Марказга Жаҳон банки вакиллари ташриф буюрди

2 Апрель 2021 226

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги вакиллари ҳамда халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik) Агроинспекция ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази"нинг уруғчилик йўналишидаги "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси”га ташриф буюрди.

Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини тубдан модернизация қилиш юзасидан Жаҳон банки томонидан ажратилган 4 млн АҚШ доллари маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ўлчов воситалари ва синов қурилмалари рўйхатини қайта шакллантириш ва 2021 йилнинг якунига қадар харид қилинишига келишиб олинди.

Учрашув чоғида, халқаро эксперт Dr. Амир Хумоюн Малик (Dr.Amir Humayun Malik) Марказнинг “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий лабораторияси” ҳамда унда олиб борилаётган синов жараёнлари билан таништирилди.

 

Халқаро эксперт билан лаборатория ходимлари ўртасида савол-жавоблар ўтказилди.

Лойиҳа бўйича навбатдаги учрашувда жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари Марказнинг уруғчилик йўналишидаги лабораторияларини модернизациялаш юзасидан тақдимот ўтказишга келишиб олинди.

@agroxizmat.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech