Ру Ўз O`z En

ЎЗАГРОИНСПЕКСИЯ ХОДИМЛАРИ БИЛИМЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

25 Апрель 2025 170

Жорий йилнинг 7-24 апрель кунлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятдаги ҳудудий бошқармаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 184-сонли Фармони ижроси юзасидан ўқув-семинарлари бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув-семинарларда бошқарма ва туман бўлимларининг ходимлари, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони, Адлия бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

Семинар қатнашчилари амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгаришлар билан танишиб, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тартиблари тўғрисидаги билимларини янада мустаҳкамладилар.

Text to speech