Ру Ўз O`z En

ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ ВА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДА

24 Апрель 2025 213

Самарқанд вилоятида 2025 йил ҳосили учун 60 минг гектар майдонда чигит экиш ишлари тўлиқ якунланди. Мазкур майдонларга жами 2 минг 126 тонна уруғлик чигит сарфланиб, шундан 1 минг 343 тоннаси тукли, 783 тоннаси туксиз чигит ҳисобланади.

Шунингдек, юқори самарадор интенсив агротехнология асосида вилоятда 10 минг 713 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, шундан 9 минг 340 гектар хорижий  ва 1 минг 373 гектари маҳаллий ғўза навларининг уруғлик чигитларини ташкил этади.

Айни кунларда чигит экилган майдонларнинг 48 минг 910 гектарида (81,5%) ниҳоллар униб чиққан. Ушбу майдонларда қатор орасига биринчи ишлов бериш тадбирлари амалга оширилмоқда.

 

Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан, чигит экиш ишларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан 796 та назорат тадбирлари ўтказилиб, ушбу назорат тадбирлари давомида 1768 та фермер хўжаликларининг 3135 гектар майдонларида камчиликлар аниқланди.

 

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан маҳаллий ҳокимликларга ва соҳа масъулларига 3 та тақдимнома ва 8 та ёзма кўрсатмалар киритилиб, фермер хўжаликларига 785 та огоҳлантириш хатлари берилди.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан, мавсум давомида чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши доимий назоратга олиб борилади.

 

Ш.БУТУНОВ, “Ўзагроинспексия”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси        

Text to speech