Ру Ўз O`z En

Навоий: Чигит экиш ишларига тайёргарлик назоратда

8 Апрель 2024 483

Жорий йилда Навоий вилоятида 847 нафар фермер хўжаликлари томонидан   28 минг 155 гектар ер майдонларига чигит экиш режалаштирилган бўлиб, Ўзгидромет агентлигининг маълумотларига кўра, вилоятда баҳор ойлари чигит экиш ва бир текис ниҳол ундириб олиш учун қулай келиши прогноз қилинмоқда.

Бундай пайтларда кластер ва фермерлар чигит экиш ишларига ўта масъулият билан ёндашишлари, омилкорлик билан иш кўришлари, олим мутахассисларнинг тавсиялари ҳамда илғор тажрибаларга таянган ҳолда ишларни ташкил қилишлари лозим бўлади.

Ҳудудларда, тупроқ иқлим шароитидан ҳамда тупроқнинг 0-10 см чуқурликдаги ўртача ҳарорати инобатга олиб, тукли чигитларни экиш учун ўртача 12 градус, туксизлантирилган чигит экиш учун 14 градус бўлганда экиш ишлари амалга ошириш мақбул ҳисобланади.  

Хусусан, туманларда 2024-йил ҳосили учун бир кунда 2 минг 116 гектар, мавсумда 21 435 гектар майдонларда ер тайёрланиб, бугунги кунга қадар 20 минг 138 гектар майдонларда чигит экиш ишлари амалга оширилди ҳамда ишлар “Ўзагроинспекциянинг вилоят ва туман бўлимлари томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, экиш олди бериладиган минерал ўғитлар захирасининг яратилиши туман бўлимлари томонидан кластерлар корхоналарида ўрганилиб йиллик меъёри талаб этиладиган фосфорли 6 минг 601 тонна ва калийли 2 948 тонна ўғитлар захираси яратилиши таъминланди. 

Бундан ташқари, чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида, вилоятда 602 дона чопиқ трактори, 602 дона култиватор, 179 дона юқори унумли чигит экиш сеялкалари,  92 дона пуркагичлар, 118 дона минерал ўғит сепкичлар таъмирдан чиқарилиб, мавсумга шай ҳолатга келтирилгани “Ўзагроинспекциянинг туман бўлимлари томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, уларга махсус сертификатлар берилди.

Вилоятда чигит экишга ер тайёрлаш, чигит экиш ҳамда чигит экилган майдонларда агротехник тадбирларни бажарилиши мавсум давомида “Ўзагроинспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан доимий назоратга олиниб фермер хўжаликлари раҳбарларига керакли тавсия ва тушунчалар бериб борилмоқда.

Б.Тўйчиев, Инспекциянинг Навоий вилояти бошқармаси бош мутахассиси

Text to speech