Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ходимлари учун бўлиб ўтган йиғилишда киберхавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Киберхавфсизлиги бошқармаси ходими Шоҳрух Абдуҳалимов иштирок этиб, киберхавфсизлик бўйича ҳуқуқбузарликларнинг янгидан-янги усуллари ошиб бораётганидан келиб чиқиб, огоҳ бўлиш, алданиб қолмаслик, ушбу йўналишдаги жиноятларнинг янгича усулларига қарши курашиш, бу борада ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясига ва қўл телефонларига эътиборли бўлиши ҳақида тушунчалар берди.
Сайёрамиз аҳолисининг 62,5 фоизи ёки 4,95 миллиард киши интернетдан фойдаланиб келади.
Статистикага кўра, ер юзида ҳар 39 сонияда киберхавфсизликка қарши ҳужум содир этилади. Баъзи ҳисоб-китобларга қараганда 2020 йилда кибержиноятлар оқибатида жаҳон иқтисодиётига 1 триллион АҚШ долларидан ортиқ зарар етказилган, 2025 йилда бу кўрсаткич 10 триллион АҚШ долларидан зиёдни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.