Ру Ўз O`z En

ЎТГАН 2020 ЙИЛ ДАВОМИДА ХОРИЖДАН ЖАМИ 12,8 МЛН ДОНА КЎЧАТ ИМПОРТ БЎЛГАН

15 Январь 2021 2702

Ҳукуматнинг 2019 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 575-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларидан келиб чиқиб, "Ўзагроинспекция"нинг Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан 2020 йилда республикамизга четдан келтирилган мевали дарахт, ток кўчатлари ҳамда сабзавот ва полиз экинлари уруғликлари таҳлил қилинди.

Таҳлилларга кўра, ўтган йил давомида жами 12,8 млн. дона ёки 28,4 млн. долларлик мевали дарахт кўчатлари, шундан, 520,6 минг дона ток кўчатлари, 3,2 млн дона олма кўчатлари, 1,6 млн дона ўрик кўчатлари, 776,3 минг шафтоли кўчатлари, 38,7 минг дона анор кўчатлари, 140,9 минг дона хурмо кўчатлари, 612 минг дона ёнғоқ кўчатлари, 2,03 млн дона нок кўчатлари, 3,9 млн дона олча кўчатлари ва 100 дона цитрус мевали дарахт кўчатлари келтирилганлиги аниқланди.

Шунингдек, ўтган йил давомида жами 156,6 тонна ёки 6,95 млн. долларлик сабзавот ва полиз экинлари уруғликлари, шундан, 27,6 тонна пиёз уруғи,    17,1 тонна бодринг уруғи, 2,7 тонна карам уруғи, 7,9 тонна турп, редиска уруғликлари, 1,7 тонна шолғом уруғи, 2,1 тонна укроп уруғи, 43 тонна кашнич уруғи, 60 кг ёки сабзи уруғи, 550 кг помидор уруғи, 24,6 кг ширин қалампир уруғи ва 38,9 тонна қовун уруғи, 15,4 тонна тарвуз уруғи, 50 кг қовоқ уруғи четдан келтирилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев худудларнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишини боришини ўрганиш бўйича ташрифлари давомида ҳар бир вилоятда интенсив боғ ва токзорларни ташкил этиш ва ушбу ташкил этиладиган боғларга ўзимизнинг тупроқ иқлим шароитимизга мос келадиган маҳаллий шароитда кўпайтирилган, касалликлардан ҳоли бўлган, юқори ҳосил берадиган арзон ва сифатли кўчатларни экиш топшириғи берилган.

Мазкур топшириқларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш мақсадида, бугунги кунда бўлим томонидан инспекциянинг худудий бошқармаларига бир қатор топшириқлар берилиб, республикада кўчат ва уруғ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ва Масъулияти чекланган жамиятларда маҳаллий шароитда етиштирилаётган мевали дарахт ва ток кўчатлари ҳамда сабзавот-ва полиз экинлари уруғларини сифатли етиштирилиши устидан назорат қилиб борилмоқда.     

 

Text to speech