Ру Ўз O`z En

«Ўзагроинспекция»нинг давлат хизматларини кўрсатиш бўйича амалга оширган ишлари

22 Июнь 2022 111

Бугун АОКАда инспекция ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева иштирокида ўтказилган брифингда мавзу юзасидан маълумот берилди:

2022 йилнинг ўтган 5 ойи давомида Инспекция томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

5400 тага яқин янги қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари давлат рўйхатига олинди;

Ушбу техникаларга 4 минг 100 тадан ортиқ техник паспорт ва давлат рақам белгиси ҳамда 1 минг 300 тага яқин техник гувоҳнома расмийлаштириб берилди;

Идоралараро электрон маълумотлар айланишини таъминлаш мақсадида, республикадаги давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг ягона ахборот тизими билан қуйидаги ахборот тизимлари, жумладан;

Давлат солиқ инспекцияси;

◾️ “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” нинг “E-auksion” электрон савдо платформаси;

◾️  Қурилиш вазирлигининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимлари билан интеграция қилинди.

Шунингдек,

◾️ Адлия вазирлигининг “Нотариус” ахбороти тизими;

◾️ Мааллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн Маҳалла” ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунига етказилмоқда.

Натижада, реал вақт режимида инсон фактори аралашмаган ҳолда ахборот алмашиниши йўлга қўйилди.

Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник кўрикдан ўтказишда Янги мобил хизмати, яъни техника эгаларининг мурожаатлари асосида, техникани турган жойига чиққан ҳолда, замонавий техник кўрик жиҳозлари ёрдамида техник кўрикдан ўтказиш хизмати йўлга қўйилди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари мулк эгаларига техник кўрик муддати келганлигини хабардор этиш мақсадида СМС хабарнома” дастури ишга туширилди.

Буларнинг натижасида 98 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникалари техник кўрикдан ўтказилди.

Давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида кўрсатилган хизматлар учун тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш имконияти яратилди.

Шунингдек, тракторчи-машинистларни тайёрлаш сохасида шаффофликни таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни қўллаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларини бошқариш хуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш ахборот тизим ишлаб чиқилиб, ишга туширилди.

Ушбу дастурда:

1️⃣ Тракторчи-машинистлар тайёрлайдиган ўқув муассасаларида ўқиётган талабаларнинг электрон рўйхати ҳамда ўқиш якуни бўйича уларнинг натижаларини онлайн юритиш;

2️⃣ инспекция томонидан ўтказиладиган назарий имтихонларни инсон фактори аралашмаган ҳолда электрон тарзда олиш;

3️⃣ назарий ва амалий имтиҳонлардан мувофаққиятли ўтган фуқароларга  янги намунадаги пластик шаклдаги тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш;

4️⃣ республика бўйича тракторчи-машинист гувоҳномаси олганларнинг электрон базасини шакллантириш имкониятлари яратилади.

Шу йилнинг ўтган даври мобайнида 13 мингга яқин фуқароларга янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаси расмийлаштириб берилди.

Шунингдек, республика бўйича 218 та тракторчи-машинистларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув муассасаларида ўқиётган 7650 та фуқаролар электрон рўйхатга олиниб, уларнинг ўқув жараёни электрон кузатиб борилмоқда.

Умуман олганда, соҳани рақамлаштириш орқали жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган давлат хизматларини янги даражага олиб чиқиш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech