Ру Ўз O`z En

“Раҳбар кубоги - 2021” мусобақасига энг яхши ўйинчилар саралаб олинмоқда

12 Апрель 2021 1509

Муросасиз ва қизиқарли беллашувларга бой тарзида ўтиши кутилаётган спорт тадбирида Жиззах вилояти жамоаси ҳам иштирок этади.

Ш.Рашидов туманининг Учтепа даҳасида Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари ходимлари орасидан иқтидорли ўйинчиларни танлаб олиш учун мини – футбол саралаш мусобақаси ташкил этилди. Яшил қопламали майдончада кечган йиғинда ходимлар тўрт жамоага бўлинган ҳолда баҳсларни олиб боришди.        

Ниҳоят, ҳар томонлама ўзини кўрсатган энг яхши 6 нафар ўйинчи саралаб олинди. Эндиликда улар Республикада Инспекциянинг Жиззах  вилоят бошқармаси  шаънини ҳимоя қилади. Биз эса вакилларимизга омад тилаб, мусобақанинг юқори шохсупасидан жой олишларига умид билдириб қоламиз.

 

“Ўзагроинспекция” нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

Text to speech