Ру Ўз O`z En

ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Қуёш панелларини ўрнатганлик учун бериладиган имтиёзлар

2 Ноябрь 2023 2241

2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кило Ватгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи ҳамда юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғини тўлашдан уч йил муддатга озод этилган.

Ўзбекистон тарихида биринчи марта аҳоли хонадонида ўрнатилган қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат томонидан сотиб олиш амалиёти ҳам йўлга қўйилди бунда аҳоли ва ташкилотларнинг ўзидан  ортган электр энергиясини электр таъминоти корхонаси оширилган нархда харид қилади.  Бунда жисмоний шахслар томонидан ҳеч қандай солиқ тўловлари амалга оширилмайди.

Ҳамда ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига «Қуёшли хонадон» дастури доирасида Давлат бюджетидан МИНГ сўмдан субсидия ажратилади. Субсидия тўловлари жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмайди. Субсидия солиқ органлари томонидан ҳар ойда «Soliq» мобил иловаси орқали ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар фуқароларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади. Демак, Қуёш панеллари 4-5 йилда сарфланган харажатларни оқлайди.

Қуёш панелларидан фойдаланилганда атроф-муҳитга ҳеч қандай зарарли газлар чиқмайди электр энергияси текинга олинади. Бундай қурилмалар биноларнинг том қисми ҳамда бўш ер майдонларга ўрнатилганлиги боис ишлаш жараёнида ҳеч қандай шовқин бўлмайди. Замонавий воситалар хонадонни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Мазкур қурилмалар махсус синов лабораториялар текширувидан ўтказилган ҳолда ўрнатилиши сабабли ўртача 20-25 йил давомида хизмат кўрсатади ва ўрнатиш жуда осон.

Серқуёш ўлкада яшаймиз, шуни ҳисобга олиб, табиатнинг ушбу неъматидан қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқаришда унумли фойдаланишимиз керак. Яшил энергетиканинг тараққий этиши бугунги шароитда мамлакат энергетика тизимига тушаётган улкан юкламани камайтиришга хизмат қилади.

Text to speech