Ру Ўз O`z En

Сурхондарё: 2024-йил ҳосили учун чигит экиш ишлари тўлиқ якунланди

16 Апрель 2024 440

Жорий йилда Сурхондарё вилоятида 72 минг 270 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда ушбу майдонларда экиш ишлари тўлиқ якунланди.

 

Шунингдек, ҳозирда чигит экилган майдонларнинг 31 минг 835 гектар ёки 44 фоизида кўчатлар униб чиқди.

Хусусан, 10 минг 828 гектар майдонда 25 фоиз, 8 минг 641 гектар майдонда 50 фоиз, 8 минг 900 гектар майдонда 75 фоиз, 3 минг 466 гектар майдонда 100 фоиз кўчатлар униб чиққанлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга, вилоятда ғўза қатор ораларига ўз вақтида ва сифатли ишлов бериш ишларида 1 280 дона культиваторлар қатнашиши режалаштирилган.

Бугунги кунда, униб чиққан майдонларнинг 2 минг 765 гектар ёки 4 фоизида культивация тадбири амалга оширилди.

Ғўза майдонларида амалга оширилаётган ҳар бир агротехник тадбирни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши мавсум давомида Инспекция томонидан назорат қилиб борилади

Text to speech