Ру Ўз O`z En

Сув исрофгарчилигига йўл қўйиш жавобгарликка сабаб бўлади

3 Декабрь 2021 180

Сув тақчиллиги йилдан-йилга сезиларли даражада намоён бўлаётгани, ёғингарчилик, ёмғир ёки қорни иқлим ўзгариши жараёнида кам бўлаётганлиги, тоғларда муз захирасини, сув омборларида эса сув захирасини кескин озайиши кузатилмоқда.

Шу боисдан вегетация мавсумида истеъмолчилар томонидан сув ресурсларидан оқилона ва тежаб-тергаб ишлатилиши тақозо этилади.

Шунга қарамасдан жойларда "Ўзагроинспекция"нинг Андижон вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари ходимлари томонидан назорат тадбирлари давомида, сув истеъмолчилар томонидан сув ресурсларини хўжасизларча исроф этиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Ғалла экилган майдонларда суғориш ишларини олиб боришда ўқ ариқларни 150-200 метр оралиқда олинганлиги, сувчи суғорилаётган майдонларни қаровсиз ҳолда ташлаб қўйганлиги, ғалла экилган майдонларни кўллатиб юборилиши ва этак қисмида эса сувни зовурларга ташлаб қўйиш ҳолатларига дуч келинмоқда. 

Мазкур ҳолат бўйича, 2022 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экишдан кейин пешма-пешма суғоришда белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 653 та камчилликларга йўл қўйилганлиги аниқланди:

Шундан, 16 та ҳолатда экин майдонларини кўллатиб суғориб, сув исрофгарчилигига йўл қўйиш;

10 та ҳолатда сувларни тўғридан-тўғри коллектор-дренаж тармоқларига ташлаб қўйиш;

246 та ҳолатда суғориш ишларига етарли даражада сувчиларни жалб этмай, далада сувни қаровсиз қолдириш;

7 та ҳолатда меъёридан ортиқча сув олиш;

24 та ҳолатда ажратилган сувдан бошқа мақсадларда фойдаланиш;

39 та ҳолатда рухсат этилмаган жойлардан шартнома тузмасдан сув олиш каби сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузиш ҳолатлари аниқланган.

Ўз навбатида, аниқланган ҳолатлар юзасидан вилоят бошқармаси ҳамда туманлар бўлимлари томонидан тартиббузарларга нисбатан 61 та ҳолат бўйича маъмурий, 42 та ҳолатда молиявий жарима санкциялари қўлланилди, 13 та ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун судларга киритилиши таъминланди.

Шунингдек, 213 та ҳолатда жойлардаги тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида ёзма кўрсатма ва тақдимномалар киритилди.

Ҳудудларда аниқланган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузиш ҳолатлари ҳамда сув танқислиги шароитида сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш юзасидан вилоят ҳамда туманлар сектор раҳбарларига тавсиялар бериб келинмоқда.

Бугунги кунда “Ўзагроинспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилган.

                                              

 С.Абдулахатов,  Агроинспекциянинг Андижон вилояти бошқармаси, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори                                              

Агронспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси Ахборот хизмати  

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech