Ру Ўз O`z En

Сув тежовчи технологиялардан фойланмаганлик субсидия қайтарилишига сабаб бўлади

21 Июнь 2022 1142

Сўнги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерларининг самарадорлигини оширишда сувни тежайдиган технологияларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлат раҳбарининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-144-сонли қарорининг 5-бандида “2021 йилда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилганлиги учун Давлат бюджетидан субсидия маблағларини олган, бироқ жорий этилган сувни тежайдиган суғориш тизимларини суғориш мавсумида ишлатишга улгурмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар мазкур тизимни 2022 йил суғориш мавсумига қадар ишга туширмаган тақдирда олинган субсидия маблағларини белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилиши юзасидан "Ўзагроинспекция"га назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қатор қонунбузулиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Ҳукуматнинг тегишли қарори талаблари асосида, Қорақалпоғистон Республикасида 2021 йил пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган фермер ва кластер корхоналарига Давлат бюджетидан 5061 гектар майдонларга 40,5 млрд.сўм субсидия маблағлари ажратилиб, шундан 9 та хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 530 гектар пахта майдонларида 4,0 млрд. сўмлик томчилатиб суғориш технологияси тўлиқ якунланиб ишга туширилмаган бўлсада субсидия ажратилганлиги аниқланди.

Мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан пахта майдонларига томчилатиб суғориш технологияларни жорий қилинмасдан субсидия маблағларини олган хўжалик юритувчи субъект раҳбарларига 2022 йил суғориш мавсумига қадар томчилатиб суғориш технологияларни жорий қилмаган тақдирда субсидия маблағларини белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилиши юзасидан ёзма равишда огоҳлантирувлар берилди.

Бундан ташқари, жорий йилда тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбарига маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этиш сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни бартараф қилиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида 111 та ёзма кўрсатма ва огоҳлантиришлар берилди.

Шу билан бирга, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда сув истеъмоли қоидаларига риоя этилишига оид қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида жойларда профилактика тадбирлари олиб борилмоқда. 

"Ўзагроинспекция"нинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси

Text to speech