Ру Ўз O`z En

Сирдарё вилояти: ғалла экиш мавсумида камчиликлар аниқланган

30 Октябрь 2023 2061

Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун, биринчи навбатда бошоқли дон экинларини етиштириш ҳамда зарур захираларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, Сирдарё вилоятида 2024 йил ҳосили учун 85 000 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилиши режалаштирилган.

Вилоят туманларида бошоқли дон экинларини экиш ишларига 30 дона юқори унумли дон экиш сеялкалари ва 456 дона дон экиш мосламалари жалб қилинган бўлиб, бугунги кунда, вилоят ҳудудларида 84 минг 650 гектар (99,6 фоиз) майдонларда дон экиш ишлари амалга оширилди.

Бошоқли дон экинларини ўз муддатида ва сифатли экиш ишлари Инспекциянинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан кунлик назорат қилиб борилди.

Хусусан, ғалла экиш мавсумида ўтказилган назорат тадбирлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича, фермер хўжаликлари ва масъул ташкилотларга нисбатан 164 та ёзма кўрсатмалар ва 289 та огоҳлантириш берилиши ҳамда 9 та тақдимномалар киритилиши таъминланди.

"Ўзагроинспекция"нинг Сирдарё вилояти бошқармаси

 

Text to speech