Ру Ўз O`z En

Пахта хом-ашёсининг ифлослиги ва намлиги бўйича мобил арбитраж гуруҳларига 353 та мурожаат келиб тушган

20 Ноябрь 2023 1152

"Ўзагроинспекция" томонидан 2023-йилда етиштирилган пахта ҳосилини сифатли қабул қилиниши, топширувчи ҳамда қабул қилувчилар ўртасида юзага келадиган низоли ҳолатларни тезкорлик билан адолатли ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилган.

 

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган 39 та мобил Арбитраж гуруҳлари томонидан мавсум давомида тайёрлов масканларида қабул қилинган пахта хом-ашёсининг нави, синфи, намлиги ва ифлослигини аниқлаш юзасидан 353 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан, 80 та ҳолатда пахтанинг синфи бўйича, 273 та ҳолатда пахта хом-ашёсининг ифлослиги ва намлиги бўйича низоларни ташкил этди.

Низоларнинг 261 таси фермер хўжаликлари фойдасига, 92 таси тайёрлов корхонаси фойдасига ҳал этилди.

Ўзагроинспекция” томонидан бу йилги пахта ҳосилини сифатли қабул қилиниши мунтазам назорат этилиши натижасида республикада тайёрланган пахта хом-ашёсининг 98 фоизи юқори навларга қабул қилинишига эришилди.

Айниқса, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё вилоятларида тайёрланган пахта хом-ашёсининг асосий қисми юқори навларга қабул қилинди.

Шунингдек, қабул қилинган пахта учун 32 минг 62 тонна (0,84%) “чегирма” ва 4 минг 687 тонна (0,12%) “устама” қўлланилиб, чегирма миқдори ўтган 2022-йилга нисбатан 33 минг 323 тонна ёки 1,0 фоиз кам, устама миқдори 555 тонна кўп қўлланилишига эришилди.

Маълумот учун, 2022-йилда қабул қилинган пахта учун 65 минг 385 тонна (1,83%) “чегирма” ва 4 минг 132 тонна (0,12%) “устама” қўлланилган.

Ўзагроинспекция” Республика Ишчи гуруҳи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлари томонидан мавсум давомида пахтанинг нави, синфи ва сифати тўғри таҳлил қилиниши, пахта топширувчи ва қабул қилувчи ўртасида юзага келган низоли ҳолатлар тезкорлик билан жойида ҳал этилди.

Инспекциянинг пахта хом-ашёси, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси

Text to speech