Ру Ўз O`z En

ЕРДАН САМАРАСИЗ ФОЙДАЛАНГАНЛАРГА ҚАРИЙБ 34 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

20 Ноябрь 2020 138

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Навоий вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши ҳамда ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларни келиб чиқиш сабаблари ҳамда шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январь-октябрь ойида қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланиш борасида 472 та назорат тадбирлари ўтказилиб, ўрганилган 5 минг 690,4 гектар майдоннинг 3 минг 464,8 гектарида 384 та ҳолатда қонунбузилиши ҳолатлари мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, 129 та ҳолатда 478,6 гектар майдонларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний уй-жой ва бошқа қурилишлар қуриб олиш, 220 та 2373 гектар майдонларда ерлардан хўжасизларча фойдаланиш, уларни яроқсиз ҳолга тушириш, 35 та 613,08 гектар майдонда хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузилганлиги каби ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди.- Ҳар бир қонунбузилиш ҳолатига нисбатан ўз вақтида чора қўлланилмоқда, -дейди “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси катта инспектори Улуғбек Кенжаев. – Жумладан, аниқланган ҳолатлар бўйича туман ҳокимликларига ва бошқа ташкилотларга 132 та тақдимнома киритилди. - 250 та маъмурий қарор қабул қилиниб, 33 миллион 562 минг сўм жарима қўлланилиши белгиланди. Бундан ташқари 8 та тўпланган материаллар прокуратура органларига юборилиши, Вазирлар Маҳкамасининг 146-сонли қарорига биноан 21 та ҳолатда етказилган зарар миқдори ҳисобланиб судларга даъво аризалари киритилиши ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишини эрта олдини олиш мақсадида 243 та ердан фойдаланувчилари ва ижарачиларига расман огоҳлантиришлар берилиши таъминланди.Олиб борилаётган назорат тадбирларига қарамай, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Биргина октябрь ойининг ўзида Инспекциянинг вилоят бошқармаси томонидан 57 та назорат тадбирлари ўтказилиб, 26 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бунда асосан ердан самарасиз хўжасизларча фойдаланиш, бошоқли дон экиш ишларини кечиктириш каби ҳолатлар кузатилиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.Вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари томонидан мазкур назорат тадбирлари давом этмоқда.


“Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech