Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги техникалари

“Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги

НИЗОМ

 I. Умумий қоидалар:

 1.Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси (кейинги матнда – бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги матнда – Инспекция деб юритилади) мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади.

Бошқармада:

– Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш бўлими;

– Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими фаолият кўрсатади.

  1. Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекциянинг Хайъати қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.
  2. Бошқармада йиғилишлар ўтказиб борилади, алоҳида муҳим масалалар Инспекция мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин.
  3. Бошқарма белгиланган ваколатлари доирасида ўз фаолиятини Инспекция марказий аппарати (кейинги матнда – марказий аппарат деб юритилади) таркибий тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари (кейинги матнда – қуйи турувчи инспекциялар деб юритилади), Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” (кейинги матнда –унитар корхона деб юритилади), шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда ташкил этади.
  4. Бошқарма ходимлари қуйи турувчи инспекциялар техника ҳолати
    ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлимлари (кейинги матнда – қуйи тармоқлар деб юритилади), унитар корхонанинг тегишли бўлими фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан шахсан жавобгардирлар.
  5. Қуйи тармоқлар ўз фаолиятларини мазкур Низом талаблари асосида амалга оширадилар                                                                                                                           II.Бошқарманинг асосий вазифалари:

    7.Инспекция тизимида техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш.

Мазкур соҳада қуйи турувчи инспекциялар фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, услубий ва амалий таъминлаш;

  1. Техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш йўналишида қонунийлик аҳволи ва назорат амалиётини тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бунга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Мазкур соҳада қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва Инспекция фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

  1. Инспекция томонидан техникалар ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ва юридик шахслар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштириш ва самарадорликни оширишга доир топшириқ, кўрсатма ва таклифлар тайёрлаш;
  2. Марказий аппарат таркибий тармоқлари, қуйи турувчи инспекциялар, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунбузилишларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  3. Давлат дастурларининг техникалар ҳолати ва агротехник тадбирлар билан боғлиқ қисми оғишмай ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш, олиб борилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш;
  4. Идоравий бўйсинуви ва мулк шаклларидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг ҳисобини юритиш;
  5. Техникалар ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида ҳудудий бўлимларнинг замонавий диагностика ва назорат ўлчов ускуналари, стендлар, жиҳозлар билан таъминланишини таклифлар асосида ташкил этиш ва улардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатиш;
  6. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганиб бориш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
  7. Техникалар ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли ҳамда танқидий таҳлил қилиш.                                                                                                                                                                               
  8.  Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш соҳасида:

- идоравий бўйсунуви ва мулк шаклларидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг ҳисобини юритилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқариш, давлат рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек, давлат рақами белгиси, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш;

- тракторчи-машинист гувоҳномасини ва огоҳлантириш талонларини бериш учун имтиҳонлар ўтказиш;

- машина-трактор паркларини янгилаш бўйича давлат дастурлари ижро этилишини, эксплуатация қилинаётган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасининг модернизация қилинишини ва янги намуналари ишлаб чиқилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларини тежовчи замонавий технологиялари ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

- қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасини, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежовчи замонавий технологияларини синовдан ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилиши;

- машинасозлик ва таъмирлаш корхоналарида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасини, ускуналарни ва эҳтиёт қисмларни юклашдан олдин уларнинг сифат кўрсаткичлари текширилишини амалга ошириш;

- тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси давлат синовларидан ўтказилганлиги ва уларнинг эксплуатация қилиниши;

- қишлоқ хўжалиги техникаларининг техник тайёрлигини ошириш, уларни эксплуатация қилиш ва таъмирлашни яхшилаш бўйича илғор тажриба татбиқ этилиши;

- қишлоқ хўжалиги техникаларини эксплуатация қилишнинг кафолат муддати мобайнида аниқланган камчиликлар бартараф этилиши;

- пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш
 ва йиғиб олиш бўйича агротехник тадбирларни ўтказишда техника
ва агрегатларнинг бутлиги ҳамда улардан тўғри фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш.

17. Агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш соҳасида:

- марказий аппаратнинг таркибий тармоқлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карталар”да белгиланган агротехник тадбирларни маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларини эътиборга олган ҳолда муддатида ва сифатли бажарилиши;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зараркунандаларга қарши қўлланиладиган кимёвий препаратларни норматив-ҳужжатлар талабларига мувофиқ сақланиши ва мақсадли қўлланилишини;

- пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш бўйича илғор ва ресурстежамкор агротехника усулларини қўллаш, техникалардан, ёнилғи, минерал ўғит ва бошқа кимёвий воситалардан тўғри фойдаланиш бўйича олиб борилаётган тадбирларни бажарилишини назорат қилиш;

- пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигига салбий таъсир этувчи барча омилларни ўрганиш ва олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш.

  1. Қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора- тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
  2. Соҳада ҳуқуқни қўллаш фаолиятини назорат қилиш натижалари бўйича умумлаштиришлар ўтказиш, ахборот-таҳлилий материаллар ҳамда қонун ҳужжатларида мавжуд бўшлиқларни тўлдириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  3. Техникалар ва агротехник тадбирларни назорат қилиш соҳасида суиистеъмолчилик ва қонунбузилишига йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича таклиф киритиш;
  4. Соҳада ўтказилган текширишлар ҳамда келиб тушган ариза, хабар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, улар бўйича текширув ўтказиш;
  5. Қуйи тармоқлар томонидан қўлланилган назорат ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва сифатини ҳар ойда ўрганиш, уларни бир хилда қўлланилиши юзасидан чоралар кўриш;
  6. Фуқароларни қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
  7. Мурожаатлар ва бошқа маълумотлар, мониторинг ва таҳлиллар натижалари асосида, шунингдек, Инспекция аралашуви талаб қилинадиган ҳолларда текширишлар ўтказиш, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан чоралар кўриш;
  8. Қонунчиликни тарғиб қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Ходимлар малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ўтказиш, ижобий иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш;

  1. Техника ҳолати ва агротехник тадбирлар бўйича юридик ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ишлари натижалари бўйича белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги ва бошқа идораларга маълумот тақдим этиш;
  2. Тизимли таҳлил асосида марказий аппаратнинг ярим йиллик иш режаларига таклифлар киритиш, бошқарманинг иш режасини тузиш
    ва ижросини таъминлаш;
  3. Белгиланган муддатларда статистик ҳисоботларни тузиш. Амалга оширилган ишлар ҳақида Инспекция раҳбариятига мунтазам ахборот бериб бориш;
  4. Инспекция раҳбарияти топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга ошириш.

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги:

 

  1. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқармада кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, маълумот, хулосалар ва бошқа ахборотларни бошқа таркибий бўлинмалардан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

тадбиркорлик субъектлари, юридик шахслар фаолияти устидан текширувларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш орқали қисқа муддатли ва келишиш орқали узоқ муддатли текширишларни ўтказиш;

юкланган вазифалар доирасида давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш, белгиланган тартибда текширишларни амалга ошириш;

текшириш ва таҳлиллар давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш ёки қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

бошқа идораларда ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан хулосалар бериш;

ўрганиш, таҳлил (мониторинг) текшириш натижалари бўйича тегишли органлар раҳбарларига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш, ёзма кўрсатмалар бериш, маъмурий ва молиявий жарималар қўллаш, шунингдек қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларига тегишли чоралар кўриш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар ҳамда аризалар юзасидан давлат божисиз судга ёки бошқа органга мурожаат этиш;

Раҳбарият топшириғи асосида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ушбу идоралар йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;

зарур ҳолларда давлат органлари ва назорат қилувчи органлар ходимларини ҳамда уларнинг воситаларини ўз функцияларини бажариш жараёнида жалб этиш;

ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, соҳа бўйича халқаро ва маҳаллий лойиҳаларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Бошқарма:

- ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

 -соҳадаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириши учун жавоб беради.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 IV.Бошқарма фаолиятининг ташкил этилиши:

 

  1. Бошқарма фаолиятининг ташкил этилиши ходимлар ўртасида хизмат вазифаларни соҳа-минтақа тамойили ва ўриндошлик асосидаги иш тақсимотига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Бошқарма фаолиятига бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.

Бошқармада бўлим бошлиқлари, бош ва катта инспекторлар фаолият кўрсатади.

  1. Бошқарма бошлиғи:

- бошқармага умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, бошқармага юклатилган вазифаларнинг сифатли
ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

- Инспекция раҳбарияти билан келишган ҳолда бошқарма ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

- қуйи турувчи инспекциялар ва бошқа идораларда текширишлар ўтказилишини, уларга амалий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштиради;

- бошқармага юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилади;

- Инспекция бошлиғига бошқармага кадрларни танлаш масаласида таклифлар киритади;

- ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштиради, ходимларни рағбатлантириш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади;

- иш юритишнинг Инспекция идоравий ҳужжатлари асосида олиб борилишини ташкил этади, бошқарма иш юритувчиси фаолиятини назорат қилади;

- йиғилишлар ўтказади, бошқарма, қуйи турувчи инспекциялар ходимларининг ҳисоботларини эшитади;

- фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритади;

- статистик ҳисоботлар тузилишини таъминлайди ва унинг ҳаққонийлигига шахсан масъул бўлади;

- амалга оширилган ишлар тўғрисида Инспекция раҳбариятига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

  1. Бўлим бошлиқлари:

- бўлимга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, бўлимга юклатилган вазифаларнинг сифатли
ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

- бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ҳақида бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;

- қуйи турувчи инспекциялар ва бошқа идораларда текширишлар ўтказилишини, уларга амалий ёрдам кўрсатилишида қатнашади;

- бўлимга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилиш ҳақида бошқарма бошлиғига таклиф киритади;

- бошқарма бошлиғига бўлимга кадрларни танлаш юзасидан таклифлар киритади;

- ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштиради, ходимларни рағбатлантириш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;

- иш юритишнинг Инспекция идоравий ҳужжатлари асосида олиб борилишини ташкил этади;

- йиғилишлар ўтказади, бўлим, қуйи турувчи инспекциялар ходимларининг ҳисоботларини эшитади;

- фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

- статистик ҳисоботлар тузилишини таъминлайди ва унинг ҳаққонийлигига шахсан масъул бўлади;

- амалга оширилган ишлар тўғрисида Инспекция раҳбарияти
ва бошқарма бошлиғига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

 

36.Бош ва катта инспекторлар ҳамда инспекторлар:

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари талабларига сўзсиз риоя этадилар;

- вазифалар тақсимотига мувофиқ бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этадилар;

- қуйи турувчи инспекциялар, бошқа орган ва муассасалар фаолиятини текширишда қатнашадилар, уларга амалий ёрдам кўрсатадилар, назорат ҳужжатларни қўллаш юзасидан таклиф киритадилар;

- Инспекция фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритадилар.

- бошқарма ва бўлим бошлиғининг топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга оширадилар.

  1. Бошқарма бошлиғи меҳнат таътилида ёки бошқа сабабларга кўра, ишда бўлмаган ҳолатларда Инспекция раҳбариятининг кўрсатмасига асосан бошқарма бошлиғи вазифаси бўлим бошлиқларидан бирининг зиммасига юклатилади.
  2. Бўлим бошлиқлари меҳнат таътилида ёки бошқа сабабларга кўра, ишда бўлмаган ҳолатларда бўлим бошлиғи вазифаси бош инспектор зиммасига юклатилади.

V. ИШ ЮРИТИШ

 

  1. Бошқармада иш юритиш Инспекциянинг идоравий норматив ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
  2. Бошқарма ходимлари хизмат ҳужжатлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги ва сақланиши учун шахсан жавобгардирлар.
Text to speech