Ру Ўз O`z En

Илмий тадқиқот институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

23 Февраль 2024 888

Соҳа учун юқори малакали селекционер олимларни тайёрлаш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, соҳани жадал ривожлантириш ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилиб бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат қарорлари қабул қилинмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мазкур соҳада белгилаб олинган вазифалар ҳамда«Ўзагроинспекция» нинг 2024 йил 26 январидаги 09-24-сонли йиғилиш баёнлари ижроси юзасидан Инспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси мутахассислари Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг иш фаолияти Президент қарори билан тасдиқланган “ Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини шакллантириш, ингичка толали навларни яратиш соҳасида илмий-тадқиқотларни ривожлантириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» ижроси юзасидан мавжуд муаммолари ўрганилди ҳамда ваколат доирасида муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек илмий-тадқиқот институти фаолиятига оид мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича биргаликда чоралар кўриш, таклифлар ишлаб чиқиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Инспекциянинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, келгусида йўналишдаги ишлар белгилаб олинди.

Маълумот учун - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта етиштиришни илмий асосда амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 170-сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институти ташкил этилган.

Мазкур институтни ташкил этишдан асосий мақсадлардан бири бу иқлим ўзгариши шароитида ингичка толали ғўзанинг республика жанубий минтақалари тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, саноатбоп навларини яратиш ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш, шунингдек, ресурс тежайдиган агротехнологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишдир.

«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати 

 

Text to speech