Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланиб улгурди. Буни сўнгги йиллларда соҳага оид қабул қилинган катта аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Мазкур йўналишда Инспекция тизимида коррупцияга тоқатсизлик муҳити шакллантирилган бўлиб, ушбу натижага ходимлар орасида тарғибот, ташвиқот тадбирларини олиб бориш орқали эришилмоқда.
"Ўзагроинспекция" ҳузуридаги Марказнинг мажлислар залида Инспекция тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича 2023-йил 2- ярим йиллиги учун “Йўл харитаси”нинг 11-бандига мувофиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда “Адолат” сотциал-демократик партияси вакиллари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари” мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.
Ушбу тадбирда Марказ раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари ҳамда ЗООМ платформаси орқали ҳудудий филиаллар ходимлари иштирок этдилар.
Семинар давомида маъсул ташкилот экспертлари Марказ ходимларига бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашида амалга оширилаётган ишлар, коррупцияга қарши курашиш соҳасида эришилаётган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар, мазкур иллатини йўқотиш борасида амалга оширилаётан тадбирлар хусусида батафсил маълумот ва тавсиялар бериб ўтдилар.
"Ўзагринспекция" Ахборот хизмати