Ру Ўз O`z En

Андижонда сув истеъмолчилари уюшмаси билан истеъмолчилар ўртасидаги муносабатлар қай аҳволда?

24 Апрель 2020 2609

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Андижон вилоят бошқармаси томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Инспекциянинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ўз ижобий натижасини бермоқда. Мазкур натижалар албатта мурожаатлар ечими билан боғлиқлигини қайд этиш лозим.

Хусусан, Асака туманида жойлашган “Зокиржон Собиров” СИУ томонидан Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармасига келиб тушган мурожаатда “Шаҳрихонсой” ирригация тизими бўлимига қарашли “Асака адир-сув омбори”дан сув олувчи канали орқали сувдан фойдаланувчи фермер хўжаликлари СИУ билан шартнома тузмаган ҳолда, рухсатнома олмасдан, ўзбошимчалик билан сув насослари ўрнатиб, ноқонуний равишда даханалар қуриб сувдан хўжасизларча фойдаланиб келаётганлиги батафсил баён этилган. Масала “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 82-сонли қарорлари асосида атрофлича ўрганилди. Шахрихонсой ИТБ томонидан туман Ирригация бўлимига, бўлим эса ўз навбатида ТИБ сув истеъмолчилар уюшмасига, СИУ эса сув истеъмолчиларига етказиб бериш бўйича ўзаро шартномалар тузилган.

Маълум бўлишича, Асака тумани Шахрихонсой ИТБ томонидан туман Ирригация бўлимига 2019 йил суғориш даврига шартномада белгилаб қўйилган лимит 3.34 миллион м3 хақиқатда 6.79 миллион м3 яъни 203 фоиз сув ҳеч қандай ҳисоб-китобларсиз сув омбордан чиқувчи канал орқали етказиб берилган. Етказиб берилган сув ТИБ томонидан қабул килиб олингану, аммо “Зокиржон Собиров” СИУ етказиб берилмаган. Ҳатто кунлик сув олди-берди журналлари юритилмаган. Оқибатда сув эгасиз бўлиб ўзбошимчалик билан Шахрихонсой ИТБ томонидан бир неча йиллардан буён канални лойқа билан тўлган қисмларини тозаламасдан тўғридан тўғри рухсатсиз ўрнатиб олинган ноқонуний сув олиш нуқталари ва насос қурилмалари орқали каналнинг юқори қисмида жойлашган сув истеъмолчиларига ҳисоб китобларсиз сув етказиб берилаверган. Оқибатда ушбу боғ фермер хўжаликлари сув етказиб бериш бўйича 2019 йил суғориш даврига СИУ билан шартнома расмийлаштиришдан бош тортиб сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келган.

Юқоридаги ҳолатлар аниқланиб, муаммолар жойида ва ўз вақтида ҳал этилаётганлиги инспекция фаолиятига бўлган ишончнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

  

Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси

Қишлоқ хўжалигига мўжалланган сув

ресурслари ва ерлардан фойдаланишни

назорат қилиш бўлими бош инспектори 

М. Абдурахмонов

Text to speech