Ру Ўз O`z En

Президент қарори ижроси амалда

17 Январь 2025 161

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳудудларда, айниқса маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 30 декабрида ПҚ-465-сонли қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга «Ўзагроинспекция» ходимларига ҳам бир қанча масъулиятли вазифалар юклатилмоқда.

Жумладан,

-ҳар бир туман бўйича дала четларида экин экиш имкони бор ердан фойдаланувчиларни ҳосилдор уруғ ва кўчат навлари билан таъминланиши устидан назорат ўрнатиш;

-дала четларида экин экиш ишлари устидан мониторинг ўтказиш;

-агротехник тадбирлар ўтказиши ҳолатини ҳамда экин экмаган ердан фойдаланувчиларни аниқлаш ва уларга нисбатан таъсир чоралар қўллаш;

-қарор талабларидан келиб чиқиб дала четларига экин экмаганлик ва йил давомида маҳсулот етиштирмаганлик учун жарима қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Ушбу қарор ижроси юзасидан «Ўзагроинспекция» томонидан 2025 йил 7 январдаги УМ-01-25-сонли буйруғи қабул қилинди ва қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан назорат режаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, дала четларига экин экмаганлик учун жавобгарлик белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилди.

Ушбу лойиҳа қонунчиликка қабул қилиниши билан нафақат ердан фойдаланувчилар томонидан ўзларига бириктирилган ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйилиши, балки, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш билан бир қаторда аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳити яратилади.

 

A.Maxmudov - Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи

Text to speech