Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Жиззах вилояти бош инспектори Сардор Усманов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Жиззах вилояти бошқармасида вилоят ва туман ходимлари учун ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув-семинарда вакил девони бош инспектори S.Usmanov Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябридаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сонли Фармони моҳияти юзасидан семинар иштирокчиларига атрофлича таништирилди.
Шунингдек, семинар якунида инспекция ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. Бу каби семинарлар ташкил этилиши соҳа ходимларининг билим ва малакаларини янада чуқурлаштиришга ёрдам беради.