Ру Ўз O`z En

Ҳудудларда кузги шудгорлаш ишларида камчиликлар аниқланди

27 Декабрь 2022 1197

Қишлоқ хўжалигида мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосили учун пухта замин яратади.

Сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказишга эришилади. 

Бугунги кунда аксарият ҳудудларда шудгорлаш ишлари ўз ниҳоясига етиш арафасида турибди.

“Ўзагроинспекция” томонидан ушбу тадбирни жойларда сифатли ўтказилиши юзасидан мавсум давомида назорат тадбирлари ўтказилиб борилди.

Бунда аввалам бор, шудгорлаш сифатига, шунингдек белгиланган чуқурликда, дала боши ва охири ҳайдалганлигига ва ҳар бир контурнинг тўртбурчак, яъни “конверт” қилиб, симёғоч ва дарахтлар атрофини тўлиқ шудгорланишига эътибор қаратилди.

Инспекция томонидан шудгорлаш мавсумида 1 млн 542 минг гектар майдонда назорат тадбирлари ўтказилиб, назорат тадбирлари давомида ҳудудларда 46 минг 837 гектар ер майдонларида сифатсиз ёки белгиланган чуқурликда шудгор қилинмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари ва вилоят ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари ўринбосарларига қонун бузилиши ҳолатларини ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш учун чоралар кўриш юзасидан 13 та ҳамда соҳага масъул бўлган ташкилот ва идораларга 206 та тақдимномалар киритилди, шу билан бирга, сифатсиз шудгорлаш ишларини амалга оширган 24 120 та фермер хўжаликларига қайта шудгорлаш ишларини ўтказиш бўйича огоҳлантиришлар берилди.

“Ўзагроинспекция”нинг Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бошқармаси

Text to speech