Ру Ўз O`z En

НАВОИЙ: Жамоатчилик вакиллари мавсумда Инспекция томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар

2 Апрель 2024 521

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамда «Ўзагроинспекция»нинг Навоий вилояти бошқармаси ҳамкорлигида журналист ва блогерлар учун “Пахта ҳосили учун уруғлик чигитнинг сақланиши, тарқатилиши ҳамда баҳорги чигит экиш тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказилиши Инспекция назоратида” мавзусида Қизилтепа туманига пресс-тур ташкил этилди.

 

Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида айни кунларда агротехник тадбирлар,қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ишларини назорат қилиш тизимда қай даражада амалга оширилаётгани ҳақида мутахассислар томонидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Пресс-тур иштирокчиларининг дастлабки манзили туманнинг «Маликобод» маҳалласи ҳудудидаги «Муродобод» фермер хўжалигида дала майдонлари бўлди. Бу ерда ОАВ вакиллари жорий йил ҳосили учун ажратилган умумий ер майдонларини чигит экишга тайёрлаш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш жоизки, мазкур фермер хўжалигида ерларни чигит экишга тайёрлашда лазерли ер текислагичдан фойдаланилмоқда. Лазерли ер текислашнинг афзаллиги шундаки, натижада сув ресурслари 30 фоизгача тежалади.

ОАВ вакилларининг кейинги манзили тумандаги “ТEКСТЛ НАВОИЙ ГПОУПМЧЖда бўлиб, бу ерда уруғлик чигитларни сақлаш, белгиланган давлат стандарт талабларига риоя қилиш, истиқболли янги ва хорижий уруғлик навлари диққат-эътибор марказида бўлди.

Мутасаддиларнинг берган маълумотларига кўра, жорий йил пахта ҳосили учун туманда жами 28,155 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, шундан 9,060 гектар ер майдонига тукли ва 19,095 гектар ер майдонига туксиз уруғлик чигит қадаш режалаштирилган.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда пахта тўқимачилик кластер корхоналари ва уруғлик чигит тайёрлаш цехларида жорий йил ҳосили учун тозаланиб, сараланиб, дорилаб қадоқланган уруғлик чигитлар махсус омборларда белгиланган давлат стандарти талаблари асосида сақлаб келинмоқда.

Пресс-тур якунида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда журналистларни қизиқтирган уруғлик чигитларнинг навлари, ҳосилдорлиги, истиқболли янги навлар, хорижий навлардан фойдаланишда иқлим шароити, агротехник тадбирларни амалга оширишда кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлиги ва бошқа бир қатор саволларга соҳа масъуллари томонидан батафсил жавоб берилди.

Text to speech