Ру Ўз O`z En

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуриаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёш мутахассисларни танлаш дастури эълони

10 Декабрь 2022 963

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларининг
4-босқич талабалари эндиликда Инспекция тизимида стажировка ўташлари мумкин

 

        

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуриаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Ёш мутахассисларни танлаш дастури эълон қилади.

         Ёш мутахассисларни танлаш дастури Инспекция тизимига муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ОТМ битирувчиларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Ёш мутахассисларни танлаш дастурига мувофиқ эндиликда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларининг 4-босқич талабалари ёш мутахассисларни танлаш дастури бўйича Инспекция тизимида стажировка ўташлари мумкин.

         Стажировкада иштирок этиш учун талабаларнинг шахсий кўрсаткичлари (рейтинг кўрсаткичлари ва тил билиш даражаси) баҳоланади, махсус тест синови ва махсус комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат натижаларига кўра сараланиб олинади ҳамда Инспекциянинг тегишли буйруғи билан стажировка ўташ учун қабул қилинади.

         Стажировкани мувафаққиятли тамомлаган, стажировка якунида сертификатга эга бўлган талабалар Инспекция тизими кадрлар захирасига олинади.

         Стажировка танловида иштирок этиш учун аризалар оналйн шаклда жорий йилнинг 1 декабрь кунидан бошлаб (www.agroinspeksiya.uz сайтидаги махсус ҳавола орқали) қабул қилинади.

Мурожаат учун: (71) 202-12-26 (117)

Имкониятни қўлдан бой берманг.

Text to speech