Ру Ўз O`z En

ЙИДХП орқали  мурожаатлар сони ортиб бормоқда.

24 Декабрь 2024 124

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳолатини назорат қилиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш Ўзагроинспекциянинг асосий вазифаларидан биридир.

2023 yil 1 сентябридан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга Инспекция томонидан кўрсатиладиган 6 турдаги қуйидаги давлат хизматларидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фойдаланиш имконияти  яратилди:

✅ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш (https://my.gov.uz/uz/service/842);

✅ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш (https://my.gov.uz/uz/service/846);

✅ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома олиш (https://my.gov.uz/uz/service/849);

✅ Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш учун ариза юбориш (https://my.gov.uz/uz/service/847);

✅ Тракторчи-машинист гувоҳномасини алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини олиш (https://my.gov.uz/uz/service/860);

✅ Тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш (https://my.gov.uz/uz/service/861).

Ушбу хизматларнинг ишга туширилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг Инспекцияга келиб ўтирмасдан, мурожаатларни электрон жўнатиш, шунингдек, айрим хизматлардан реал вақт режимида электрон фойдаланиш имконияти яратилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жисмоний ва юридик шахслар томонидан 130 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ижроси ўз муддатида taʼminlandi.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун 64 та, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини рўйхатда турганлиги тўғрисида маълумотнома олиш учун 54 та, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ҳисобдан чиқариш учун ариза юбориш учун 7 та ва қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун 5 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлар ижроси ўз муддатида taʼminlangan.

Text to speech