Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзагроинспекция тўғрисидаги Низомда берилган ваколатлар ҳамда 2023 йил 29 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 170-сонли қарорда белгиланган талаблар асосида вилоят туманларидаги техника назорати мутахассислари томонидан жойларда доимий назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, вилоятда 2025 йил ҳосили учун чигит экиладиган 73,4 минг гектар майдонлардаги дала ишларида қатнашадиган 12 мингдан ошиқ қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирлаш учун белгиланган масканларга тўлиқ йиғилиб, айни кунларда жорий таъмирлаш ишлари авж паллага кирган.
Шунингдек, жорий йилдан бошлаб пахтачиликда юқори самарадорликка эга бўлган интенсив усулдаги маҳаллий агротехнологиялар жорий қилинишини инобатга олиб, вилоят туманларида мавжуд бўлган 1742 та культиваторлар ҳам таъмирлаш масканларига йиғилиб, масканлардаги культиваторларни янги тартибда жорий қилинаётган қатор оралари 76х10 см тартибига мослаштириш жараёнлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан Ўзагроинспекцияга берилган ваколатлардан келиб чиқиб соҳа ходимлари томонидан қишлоқ хўжалик техникаларининг мавсумга тайёрланиши доимий назоратга олинган.
D.Polvonov - Ўзагроинспекциянинг Хоразм вилоят бошқармаси Техника ҳолатини назорат қилиш шўбаси