Ру Ўз O`z En

Матбуот хизмати низоми

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат

мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг

“Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

тўғрисида”ги

НИЗОМИ

 

I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

  1. Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими (кейинги матнда - бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳмамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги матнда - Инспекция деб юритилади) мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади.
  2. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституция ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.
  3. Бўлимда (тезкор) йиғилишлар ўтказилиб борилади, алоҳида муҳим масалалар Инспекция ҳайъати мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин.
  4. Бўлим белгиланган ваколатлари доирасида ўз фаолиятини Инспекциянинг таркибий тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари (кейинги матнда - қуйи турувчи инспекциялар деб юритилади), Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги матнда -унитар корхона деб юритилади), шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари (кейинги матнда - ОАВ) билан ҳамкорликда ташкил этади.
  5. Бўлим қуйи турувчи инспекциялар ҳамда унитар корхонанинг жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш ва ҳуқуқий ахборотни етказиш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан шахсан жавобгардирлар.

Бўлим ҳамда унинг қуйи тармоқлари ходимлари тегишлича Марказий аппарат ва қуйи турувчи инспекциялар номидан ОАВга баёнотлар беришга масъул ҳисобланади.

  1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича бош инспекторлари (кейинги матнда - қуйи тармоқлар деб юритилади) ўз фаолиятларини мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.

 

II. БЎЛИМНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

 

  1. Жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш ва ҳуқуқий ахборотни етказиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Вазирлар Махкамасининг қарор ва фармойишлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш.

Мазкур соҳада қуйи турувчи инспекциялар фаолиятини назорат килиш, мувофиқлаштириш, услубий ва амалий таъминлаш;

  1. Инспекциянинг жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш ва ҳуқуқий ахборотни етказиш соҳасидаги фаолиятини қонунийликнинг ҳолатига таъсирини таҳлил қилиб, фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
  2. Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятига ошкоралик бериш.

Кенг жамоатчиликнинг Инспекция тизимига бўлган ишончини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Инспекция фаолияти ҳақида материаллар тайёрлашда ОАВга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, Инспекция тадбирларида иштирок этиш учун ОАВ вакилларини кенг жалб қилиш.

Инспекция ходимлари иштирокида қонунийлик ва соҳадаги ҳуқуқ- тартиботни таъминлашнинг долзарб масалалари бўйича брифинглар, матбуот анжуманлари, семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар ва бошка тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;

  1. ОАВ ва кенг жамоатчиликни Инспекциянинг фаолияти, қишлоқ ва сув ҳўжалиги соҳасида қонунийликнинг ҳолати ва соҳадаги ҳуқуқ-тартибот масалалари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш юзасидан кўрилган чоралар, назорат тадбирлари, шунингдек, Инспекциянинг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлиги ҳақида мунтазам хабардор қилиб бориш.

Расмий хабарлар, Инспекция томонидан ўтказиладиган долзарб ва муҳим тадбирлар ҳақида ахборотларни тайёрлаш, уларга якуний фикр бериш ва ОАВ орқали ўз вақтида тарқатиш.

Фавқулодда ҳодисалар, шунингдек, кенг омма муҳокамасига сабаб бўлган ишлар, шу жумладан маъмурий ишлар натижалари ҳақида ОАВга баёнотлар бериш орқали жамоатчиликни тезкорлик билан хабардор қилиб бориш;

            11.Жамиятда ҳудудий маданиятни юксалтириш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ҳамда бевосита ижрочиларга етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Тарғибот тадбирларининг қонунийлик ва ҳар бир ҳудуд ва соҳанинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, жамиятни ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари ва энг муҳим ижтимоий-сиёсий вазифаларидан келиб чиқиб, сифатли амалга оширилишини таъминлаш.

Конунчилик таргиботи тадбирларига тегишли мутахассислар ва жамоатчилик вакилларини жалб қилиш чораларини кўриш;

  1. Инспекция расмий веб-сайтининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, унинг ҳолати ва жойлаштирилган ахборотларнинг долзарблиги устидан назоратни амалга ошириш.

Веб-сайтда мавжуд маълумотларни тизимли равишда янгилаб бориш, унга расмий хабарлар, пресс-релизлар, аудио ва видео материаллар, ахборотлар ҳамда Инспекция фаолиятига алоқадор бошқа маълумотларни жойлаштириш;

  1. Инспекциянинг фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
  2. Инспекция ходимларини қонунчиликдаги янгиликлар ва амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабардор қилиш.

Инспекцияда норматив-хуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларга обунани ташкиллаштириш;

  1. Босма ва электрон ОАВнинг кунлик хабарлари мониторингини амалга ошириш, Инспекция ҳақида жамоатчилик фикри, шунингдек, республика ҳамда хорижий ОАВда ёритилган материалларни таҳлил қилиш ҳамда Инспекция раҳбариятига ахборот бериб бориш.

ОАВ хабарларида қайд қилинган ва Инспекция аралашувини талаб қиладиган қонунбузилишлар ҳақида Инспекция раҳбарияти ҳамда марказий аппарат таркибий тармоқларини тезкорлик билан хабардор қилиш, бу борадаги фаолиятни мувофиқлаштириш.

Инспекция органлари фаолияти ҳақида ҳақиқатга мос келмайдиган ва салбий ижтимоий фикр шакллантирувчи маълумотлар акс эттирилган материалларга зудлик билан муносабат билдириш.

Бундай маълумотларга раддия берилишини ташкил этиш, бундан бош тортиш ҳолатлари юзасидан қонунчиликда назарда тутилган чораларни кўриш;

  1. Фуқаролар ва юридик шахс вакилларини қабул қилиш, жисмоний ва

юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

  1. Идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиқаларини, шунингдек, қонунчилик тарғиботи тадбирларига оид дастурлар, услубий қўлланмалар ва бошқа материалларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Ходимлар малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ўтказиш, ижобий иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш;

  1. Тизимли таҳлил асосида марказий аппаратнинг ярим йиллик иш режаларига таклифлар киритиш, бўлим иш режасини тузиш ва ижросини таъминлаш;
  2. Белгиланган муддатларда статистик ҳисоботлар тузиш.

Амалга оширилган ишлар ҳақида Инспекция раҳбариятига мунтазам ахборот бериб бориш;

  1. Инспекция раҳбарияти топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга ошириш.

 

III. БЎЛИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ

  1. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бўлимда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, маълумот, ҳулосалар ва бошқа ахборотларни бошқа таркибий бўлинмалардан, ҳудудий бошқарма ва бўлимлардан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

инспекция тизимида бўлимга юклатилган масалаларини ўрганиш, таҳлил (мониторинг) қилиш, белгиланган тартибда текширишларни амалга ошириш;

ўрганиш, таҳлил (мониторинг) ёки текшириш натижалари бўйича белгиланган тартибни бузаётган ходимларни жавобгарликка тортиш, шунингдек қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида раҳбариятга таклифлар киритиш;

ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Раҳбарият топшириғи асосида, давлат ва хўжалик бошкаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ушбу идоралар йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;

қўйилган вазифаларни бажариш учун Инспекциянинг раҳбарияти билан келишган ҳолда бошқа ходимларни, зарур ҳолларда давлат органлари ва назорат қилувчи органлар мутахассислари, малакали экспертлари ҳамда уларнинг воситаларини жалб этиш;

ваколатига кирадиган масалалар буйича методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ва маҳаллий лойиҳаларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президента, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун ахборот сиёсатини, қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида босма нашрларни нашр этиш;

Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. Бўлим:

- ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Инспекция фаолиятининг миллий ва хорижий ОАВда холисона, сифатли ва тезкор ёритилишининг таъминланиши учун жавоб беради.

Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

IV. БЎЛИМ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ

  23.Бўлим фаолиятининг ташкил этилиши ходимлар ўтасида хизмат вазифаларни соҳа-минтақа тамойили ва ўриндошлик асосидаги иш тақсимотига мувофиқ амалга оширилади.

  24.Бўлим фаолиятига бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади.

Бўлимда бўлим бошлиғи ва катта инспектор фаолият кўрсатади.

  1. Бўлим бошлиғи:

- бўлимга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, бўлимга юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

- Инспекция раҳбарияти билан келишган ҳолда ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

- қуйи турувчи инспекцияларда ва унитар корхонада текширишлар ўтказилишини, уларга амалий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштиради;

- бўлимга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилади;

- Инспекция бошлиғига бўлимга кадрларни танлаш масаласида таклифлар киритади ва бўлим ходимларини махсус унвонларга тақдим этади;

- ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштиради, ходимларни рағбатлантириш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;

- иш юритишнинг Инспекция идоравий ҳужжатлари асосида олиб борилишини ташкил этади, бўлим иш юритувчиси фаолиятини назорат қилади;

-  йиғилишлар ўтказади, бўлим ва қуйи турувчи инспекция ходимларининг ҳисоботларини эшитади;

- фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

- статистик ҳисоботлар тузилишини таъминлайди ва унинг ҳаққонийлигига шахсан масъул бўлади;

- амалга оширилган ишлар тўғрисида Инспекция раҳбариятига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

  1.  Бўлим катта инспектори:

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари, фармойишлари ва курсатмалари талабларига сўзсиз риоя этади;

- вазифалар тақсимотига мувофиқ юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этади;

- қуйи турувчи инспекциялар фаолиятини текширишда қатнашади, уларга амалий ёрдам кўрсатади, назорат ҳужжатларини қўллаш юзасидан таклиф киритади;

- Инспекция фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади.

- Инспекция фаолиятини ёритишга бағишланган видеороликлар, фильмлар ва бошқа материалларни тайёрлаш ва монтаж қилишда иштирок этади, марказий матбуотда чоп этиш учун тайёрланган мақолалар, таҳлилий маълумотлар ва бошқа материаллар, марказий телевидение орқали намойиш килишга мўлжалланган интервью, чиқишлар ва бошқа видеоматериаллар, расмий веб-сайтда жойлаштириш учун келиб тушган пресс-релизлар, таҳлилий маълумотлар, сценарийлар ҳамда кўриб чиқиш учун юборилган бошқа бадиий асарлар лойиҳаларини ўрганади ва уларни таҳрирлаш ишларини амалга оширади;

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими билан ҳамкорликда:

- Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси марказий телеканаллари, нодавлат электрон ОАВ орқали намойиш қилиш ҳамда расмий веб-сайтда жойлаштиришга мўлжалланган лавҳалар, телекўрсатувлар ва бошда видеоматериалларни видеомонтаж қилади, шунингдек, уларни бўлим бошлиғи ўрганганидан сўнг расмий веб-сайтга жойлаштирадилар;

- Инспекциянинг расмий веб-сайтига ахборотлар, медиаматериалларни жойлаштиради;

- веб-сайтда жойлаштирилган ахборотларни ҳар қандай кўринишдаги рухсатсиз аралашувдан ҳимоя қилиш чораларини кўради;

- расмий веб-сайтнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва унинг фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;

- веб-сайтда жойлаштирилган маълумотларнинг кунлик архивлаштириш, жойлаштирилган маълумотлар базаси, ахборот ва видео материалларни жойлаштирилган санадан бошлаб 5 йил мобайнида сақланишини таъминлайди;

- Раҳбарият ва бўлим бошлиғининг топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга оширади.

 

 V. ИШ ЮРИТИШ

  27. Бўлимда иш юритиш Инспекциянинг идоравий норматив ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

  28. Бўлим ходимлари хизмат ҳужжатлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги ва сақланиши учун шахсан жавобгардирлар.

 

Text to speech