Жорий йилнинг 28 январь куни «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Вилоят матбуот маркази билан ҳамкорликда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Матбуот анжумани “Йил якунлари ва истиқболдаги режалар” мавзусида ташкил этилиб, унда йил якунлари ва соҳадаги қатор масалалар, мавжуд муаммолар юзасидан журналистларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, соҳа мутахассислари томонидан берилган барча саволларга жавоблар берилди.