Ру Ўз O`z En

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-декабрдаги 465-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент вилоятнинг туманларида ўқув семинарлари ташкил этилди

28 Январь 2025 121

 Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳудудларда, айниқса, маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 30 декабрида ПҚ-465-сонли қарори қабул қилинди.

Шу билан бирга «Ўзагроинспекция» ходимларига ҳам бир қанча масъулиятли вазифалар юклатилмоқда.

Жумладан,

-ҳар бир туман бўйича дала четларида экин экиш имкони бор ердан фойдаланувчиларни ҳосилдор уруғ ва кўчат навлари билан таъминланиши устидан назорат ўрнатиш;

-дала четларида экин экиш ишлари устидан мониторинг ўтказиш;

-агротехник тадбирлар ўтказиши ҳолатини ҳамда экин экмаган ердан фойдаланувчиларни аниқлаш ва уларга нисбатан таъсир чоралар қўллаш;

-қарор талабларидан келиб чиқиб дала четларига экин экмаганлик ва йил давомида маҳсулот етиштирмаганлик учун жарима қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.

Ушбу қарор ижроси юзасидан «Ўзагроинспекция» томонидан 2025 йил 7 январидаги УМ-01-25-сонли буйруғи қабул қилинди ва қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан назорат режаси ишлаб чиқилди.

Шунингдек, дала четларига экин экмаганлик учун жавобгарлик белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилди.

Ушбу лойиҳа қонунчиликка қабул қилиниши билан нафақат ердан фойдаланувчилар томонидан ўзларига бириктирилган ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланишни йўлга қўйилиши, балки, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш билан бир қаторда аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳити яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 465-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзагроинспекция»нинг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи иштирокида туманларда белгиланган графикларга асосан ўқув семинарлар ташкил этилди.

         Ўқув семинарда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи  S.Sadikov, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Комилжон Собиров,  Тошкент вилоят  ҳокимининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Хуршид Корабоев ва тегишли қишлоқ бошқарма бошлиқлари,  туман қишлоқ хўжаликлар ходимлари соҳага доир мутасаддилар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

          Семинарда дала четларидаги бўш майдонларни ўзлаштириш, сув тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг афзалликлари, дала маданиятига риоя этилиши, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш лозимлиги юзасидан фикрлар билдириб ўтилди.

 

Бошқарманинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлим бошлиғи                                               SH.Axmedov

Text to speech