Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 465-сонли қарори қабул қилиниб, унга кўра республика ҳудудларида 2025-йилда 29 минг 891 гектар дала четларидаги майдонларга 26 млн. 167 минг дона мевали дарахтлар экилиши белгиланди.
Хусусан, қарор билан жорий йилда Олча кўчати 5 минг 990 гектар, Олхўри кўчати 5 минг 941 гектар, Беҳи кўчати 2 минг 989 гектар, Узум кўчати 4 минг 259 гектар, Бодом кўчати 3 минг 472 гектар, Чилон жийда кўчати 4 минг 152 гектар, Тут кўчати 3 минг 88 гектар дала четларидаги майдонларга экилиши мўлжалланган.
Инспекция томонидан, жойларда мазкур қарорнинг ижроси яъни дала четларидаги майдонларга мевали дарахтлар кўчатларини ўз вақтида ва сифатли экилиши тўлиқ назоратга олинди.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида, дала четларидаги майдонларига кўчат экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан ҳудудлардаги 34492 та фермер хўжаликларига, шунингдек кўчат ва уруғлик етказиб берувчи 426 та субъектларга огоҳлантиришлар берилди.
Мазкур қарорнинг ижроси бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан мавсум давомида доимий назорат қилиб борилади.
Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш бўлими