Австралиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим ўрин тутадиган Cotton Seed Distributors Limited (CSD) компанияси пахта уруғчилиги бўйича дунёдаги энг нуфузли ташкилотлардан бири ҳисобланади.
Жорий йилнинг 19-25 январь кунлари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши вакиллари ҳамда ъзагроинскпекция” қошидаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази раҳбаридан иборат делегация аъзолари Австралияга амалга ошираётган хизмат сафари доирасида ушбу компанияга ташриф буюрди.
Ташриф давомида делегация компаниянинг замонавий ускуналар билан жиҳозланган тадқиқот маркази, уруғларни тозалаш жараёнлари ҳамда ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга оширилаётган илмий ишлари билан яқиндан танишди. Ўзбекистон делегацияси ССД фаолиятини юқори баҳолаб, ушбу моделни Ўзбекистонда жорий этиш имкониятларини ўрганишга катта қизиқиш билдирди.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи давомида икки давлат ўртасида ҳамкорлик учун келишувларга эришилди.