Ру Ўз O`z En

ИНСПЕКЦИЯДА ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ: "ҚОН ТОПШИРИБ, ҲАЁТ ТУҲФА ҚИЛ!"

11 Июнь 2021 4346

Сўнгги бир йилдан ортиқ вақт давомида юртимизда карантин чоралари қатъий белгиланганлиги оқибатида донорлар сони камайганлиги ва оғир беморлар учун донорлик қони зарур эканлигини инобатга олиб, 14 июнь-Халқаро донорлар куни муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ташаббусига кўра, Республика қон қуйиш маркази ва “Фаҳрли инсон” фонди ҳамкорлигида хайрия донорлик акцияси ташкил этилди. 

Инспекция томонидан “Қон топшириб, ҳаёт туҳфа қил!” шиори остида илк бор уюштирилган мазкур ҳайрия тадбири, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да айни муддао бўлди, деб айта оламиз.

Хайрия тадбирида 30 нафардан ортиқ Инспекциянинг марказий аппарат ходимлари ва инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУКнинг кўнгилли ходимлари ўз ихтиёрларига кўра  иштирок этишди.

- Бугунги хайрия акцияси орқали эзгу ишларга оз бўлса-да ҳиссамни қўшаётганимдан бахтиёрман, - дейди Жамоатчилик билан алоқалар бўлими катта инспектори Шавкат Худойберганов.  -  Оғир синовдан ўтаётган  бемор болаларга қўлдан келганча ёрдам кўрсатиш ҳаммамиз учун фарз ва қарздир.

Хайрия акцияда беғараз донорлар томонидан 13 литрдан зиёд топширилган қон препаратларини республикамиздаги онкология ва гематология илмий-амалий марказларининг ҳудудий бўлимларида даволанаётган бемор болаларга хайрия сифатида берилиши  кўзда тутилган.

Инспекция Ахборот хизмати

Text to speech