Ру Ўз O`z En

Сифатли уруғ- мўл ҳосил гарови!

21 Май 2020 4198

Наманган вилоятида сўнгги йилларда уруғчилик соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор давлат дастурлари ва тизимли чора-тадбирлар мажмуи соҳага кенг тадбиқ этилиши натижасида уруғлик ғалланинг сифат миқдори доимий равишда ўсиб бораётганлигини таъкидлаш мумкин.

Шу билан бирга ерга қадалаётган уруғлик буғдойнинг сифати ва унувчанлиги юқори бўлгандагина ўз потенциал имкониятини юзага чиқара олади. Ғаллачиликда долзарб вазифалардан бири уруғлик ғалла майдонларини дала апробация кўригидан ўтказиш ҳамда 2021 йил ҳосили учун сифатли ва сара уруғлик дон тайёрлаш масаласидир.

 “Ўзагроинспекция”нинг Наманган вилоят бошқармаси, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан бирга ўтказилаётган апробация кўриги- семинарларда ҳам бунга алоҳида эътибор қаратиляпти.

 

Таъкидлаш керакки,  тайёрланаётган уруғликларнинг сифатини доимий яхшилаб бориш мақсадида вилоятда 10 та асосий нав ва 6 та янги истиқболли буғдой навлари 74 минг гектар ғалла майдонларига экилган. Шундан тендер танловидан ўтиб уруғлик дон етиштириб бериш ҳуқуқини қўлга киритган 176 та фермер хўжаликларида, 4670 гектар уруғлик буғдой етиштирилаётган майдонлар алоҳида парвариш қилинмоқда.

Айни вақтда вилоятдаги  майдонларда 767 гектар Таня, 179 гектар Бобур, 419 гектар Аср, 526 гектар Краснодарская-99, 483 гектар Первица, 170 гектар Гром,  117 гектар Зимница, 446 гектар Давр, 206 гектар Антонина, 51 гектар Дурдона, 289 гектар Бригада, 1000 гектар  Алексевич навлари етиштирилмоқда.

 

Бу навлардан давлат эҳтиёжлари учун 18 минг 500 тонна сара уруғлик сотиш режалаштирилган ва энг асосийси уруғлик етиштирувчи хўжаликларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида тайёрланадиган уруғликлар учун ҳар йили устама ҳақ тўлаш жорий қилинган.

Амалга оширилаётган бу тадбирлар натижасида 2021 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил ғалла навларидан уруғлик дон жамғаришга эришилади. Бугунги кунда уруғлик ғалла майдонларида бу йўналишдаги ишлари давом этмоқда.

 

“Ўзагроинспекция” Наманган вилоят бошқармаси.

 

Text to speech