Ру Ўз O`z En

МEҲНАТИ ҚАДРЛИ СОҲА ФИДОЙИЛАРИ

9 Декабрь 2022 1027

2022 йил 9 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги ҳамда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари" кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирни Инспекция бошлиғи Аброл Вахабов очиб, мамлакатимиз Бош қомуси -Конституциямиз давлатимизнинг ҳуқуқий асоси, озод ва обод ҳаётимиз шаҳодати эканлиги, шунингдек, аграр соҳа ходимларининг машаққатли ва масъулияти меҳнати орқали мамлакатимиз тараққиётида тутган ўрни ҳақида сўз юритди.

“Айтиш жоизки, биз фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳар фаслда, ҳар қандай шароитда катта меҳнат ва ирода талаб қилувчи соҳадир. Албатта, халқимизнинг фаровон ҳаёти, хирмону ҳосилнинг мўллиги, бозор расталаридаги хилма-хил неъматларнинг ҳозир эканлиги амалга ошираётган машаққатли вазифаларимиздан фахр туйишимизга сабаб бўлади", – деб таъкидлаб ўтди Инспекция бошлиғи А. Вахабов.

Шундан сўнг, Иснпекция фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли ҳамда ходимлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ва ташвиқот ишларини аъло даражада амалга ошираётганликлари учун бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига ўз ҳиссасини қўшаётганлиги учун “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, "Сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Фото суратлар

«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати

Text to speech