Ру Ўз O`z En

Қишлоқ хўжалиги экинлари, уруғчилик ва кўчатчилик

 

 
“Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги 

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар:

 

  1. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бошқармаси (кейинги матнда – бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги матнда – Инспекция деб юритилади) мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади.

Бошқармада:

– Уруғлик пахта хом ашёси чигити етиштирилишини назорат қилиш бўлими;

– Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими;

– Кўчатлар, мева-сабзавот ва полиз қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими фаолият кўрсатади.

  1. Бошқарма ўз фаолиятини “Уруғчилик тўғрисида”ги, “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги Қонунлари, Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва бошқа қонун ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.
  2. Бошқармада йиғилишлар ўтказиб борилади, алоҳида муҳим масалалар Инспекция ҳайъати мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин.
  3. Бошқарма белгиланган ваколатлари доирасида ўз фаолиятини Инспекция марказий аппаратининг (кейинги матнда – марказий аппарат деб юритилади) таркибий тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари (кейинги матнда – қуйи турувчи инспекциялар деб юритилади), Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги матнда – унитар корхона деб юритилади), шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда ташкил этади.
  4. Бошқарма ходимлари қуйи турувчи инспекциялар қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш бўлимлари (кейинги матнда – қуйи тармоқлар деб юритилади) фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан шахсан жавобгардирлар.
  5. Қуйи тармоқлар ўз фаолиятларини мазкур Низом талаблари асосида амалга оширадилар.

 

II. Бошқарманинг асосий вазифалари:

 7. Инспекция уруғчиликда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш.

Мазкур соҳада қуйи турувчи инспекциялар фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

  1. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишни назорат қилиш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ушбу йўналишда қонунийлик аҳволи ва назорат амалиётини тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бунга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Мазкур соҳада қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва Инспекция фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

  1. Инспекция томонидан Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш қилиш соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштириш ва самарадорликни оширишга доир топшириқ, кўрсатма ва таклифлар тайёрлаш;
  2. Марказий аппарат таркибий тармоқлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунбузилишларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
  3. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қисмини оғишмай ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш, олиб борилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш;
  4. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш;
  5. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг ижро қилиниши, уруғчилик хўжаликларини аниқланиши, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб жойлаштирилиши ва режага мувофиқ тўлиқ экилиши, навларни районлаштирилиши, нав ва авлодлар бўйича уруғлар тайёрлаш режалари бажарилиши устидан назорат қилиш;
  6. Идоравий бўйсинувидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар юқори сифатли элита уруғлар, биринчи ва кейинги репродукциялардан ҳосил қилинган уруғлар етиштирувчиларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва йўриқномалар талабларига риоя қилган ҳолда тежаб сарфланишини назорат қилиш;

Танловлардан ўтган пахта ва бошоқли дон экинлари уруғларини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритган фермер хўжаликларининг рўйхатини юритиш;

  1. 15Фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластерлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини нав ва авлодлар бўйича уруғлик майдонларда тўлиқ экилиши устидан назоратни амалга ошириш;
  2. Уруғлик учун экилган қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида апробация ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;
  3. Қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан, пахта ва дон экинлари уруғларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни экспорт ва импорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш устидан назоратни амалга ошириш;
  4. Қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилиги ташкил этилишини ва ривожлантирилишини назорат қилиш;
  5. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат қилиш;
  6. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш ва сақлашда кимёвий препаратларнинг самарали қўлланилиши устидан назоратни амалга ошириш;
  7. Уруғчилик бўйича халқаро ва миллий органлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғларни экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологияларни, ушбу соҳадаги ноу-хауларни жорий этиш устидан назоратни амалга ошириш;
  8. Уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотларни олиб боришга, тармоқ корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмак берилишини назорат қилиш;
  9. Аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаштириш ҳамда уруғ ва кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
  10. Мевали, манзарали дарахт ва буталарнинг уруғлик материаллари ҳамда кўчатларини, шунингдек, узум экиш материалларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналарда уруғ ҳамда кўчатларни турли касалликлар билан чалинмаганлиги тўғрисидаги фитосанитар сертификати мавжудлигини назорат қилиб бориш;
  11. Ҳудудий лабораториялар ва иссиқхоналарда «In-vitro» (махсус лабораториянинг вируссиз муҳити) усулида етиштириладиган кўчат материалларининг сифатини назорат қилиш;
  12. Мевали кўчатларнинг юқори ҳосилли навларини танлаб олиш ва уларни етиштиришнинг ҳудудий чегараларини аниқлаш нуқтаи назаридан табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни амалга оширишни назорат қилиш;
  13. Мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналарда касаллик ва зараркунандалар билан касалланган ҳамда фитосанитар холати яхши бўлмаган кўчатларни йўқ қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилганлиги устидан назорат қилиш;
  14. Миллий ампелографик коллекциялар сақланиши ва кенгайтирилишини таъминланиши ҳамда узум навлари ДНК каталоги (реестри)ни шаклланганлиги ва юритилишини назорат қилиб бориш;
  15. Узум етиштиришда бошланғич ашёларни етиштириш бўйича питомникларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда фаолият олиб бораётганлигини назорат қилиб бориш;
  16. Уруғликларни генетик (нав) ва экинбоплик сифатлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва Давлат стандартига жавоб бермайдиган уруғликлардан экиш (ўтказиш) учун фойдаланиш ва ушбу уруғликларни экиш учун реализация қилишни тақиқлайди.
  17. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини ишлаб чиқариш
    ва сифатини аниқлашда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва йўриқномаларини тайёрлашда қатнашиш;
  18. Қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан, пахта ва ғалла учун ажратилган экин майдонларини мунтазам назорат қилиш, экин майдонларининг ишлаб чиқарувчилар – фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликлар, туманлар ва вилоятлар томонидан қабул қилинган ҳамда тасдиқланган шартномавий мажбуриятларга мувофиқлиги бўйича текширишларни амалга ошириш;
  19. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларини, шунингдек, мазкур соҳада қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
  20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрининг юритилиши устидан назоратни амалга ошириш;
  21. 35Пахта ва дон экинларининг уруғлари сифатини назорат қилиш;
  22. 36Инспекция давлат ресурсига қабул қилинган уруғлик пахта ҳом ашёси ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифати ёмонлашиши, нобуд бўлиши ҳолатлари ва сабабларини ўрганиш, зарур ҳолларда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бериш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш.

Пахта ва дон экинларининг уруғлари сифатини аниқлаш методларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва тасдиқлашда иштирок этиш;

  1. 37. Уруғчилик соҳасидаги жаҳон ютуқларини татбиқ этишда, уруғларнинг сифатини жаҳон стандартлари асосида аниқлашда, стандарт уруғларини сертификатлаштириш устидан назоратни амалга ошириш;
  2. Пахта тайёрлаш пунктлари, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан уруғлик пахта хом ашёси, чигити, дон экинларини давлат ресурсига қабул қилиниши ва тегишли равишда жойлаштирилишини, қайта ишланишини, уларнинг сифатли сақланиши таъминланишини ҳамда реализация қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;
  3. Уруғлик пахта хом ашёси, чигити, дон экинлари қабул қилувчи, сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник ҳолатини назорат қилиш;
  4. Уруғлик пахта хом ашёси чигити ва дон экинлари уруғлари сифатини аниқлашнинг товар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларини тўғри амалга оширилганлиги назорат қилиш;
  5. Экинлар бўйича уруғлар архивининг таркибини, уруғлар архивини юритишни назорат қилиш;
  6. Уруғликларни қонун ҳужжатларини бузган ҳолда етиштиришни, сақлашни, реализация қилишни тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;
  7. Мувофиқлик сертификати ва фитосанитария сертификати ёки карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаган уруғликлар (кўчат) туркумларининг ташилишини тақиқлаш;
  8. Қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
  9. Соҳада ҳуқуқни қўллаш фаолиятини назорат қилиш натижалари бўйича умумлаштиришлар ўтказиш, ахборот-таҳлилий материаллар ҳамда қонун ҳужжатларида мавжуд тўлдириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  10. Уруғчилик хўжаликларини аниқлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш соҳасида суиистеъмолчилик ва қонунбузилишига йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича таклиф киритиш;
  11. Экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифати сақланишини назорат қилиш;
  12. Уруғлик пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари уруғлари, шунингдек, бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифати бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, назорат синовларини ўтказиш ҳамда мамлакат ичида ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда фойдаланиладиган жисмоний ва юридик шахслар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланган хулосалар бериш.
  13. Соҳада ўтказилган текширишлар ҳамда келиб тушган ариза, хабар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, улар бўйича текширув ўтказиш;
  14. Қуйи тармоқлар томонидан қўлланилган назорат ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва сифатини ҳар ойда ўрганиш, уларни бир хилда қўлланилиши юзасидан чоралар кўриш;
  15. Фуқароларни қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
  16. Мурожаатлар ва бошқа маълумотлар, мониторинг ва таҳлиллар натижалари асосида, шунингдек, Инспекция аралашуви талаб қилинадиган ҳолларда текширишлар ўтказиш, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан чоралар кўриш;
  17. Қонунчиликни тарғиб қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Ходимлар малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ўтказиш, ижобий иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш;

  1. 54.Тизимли таҳлил асосида марказий аппаратнинг ярим йиллик
    иш режаларига таклифлар киритиш, бошқарманинг иш режасини тузиш
    ва ижросини таъминлаш;
  2. 55.Белгиланган муддатларда статистик ҳисоботларни тузиш. Амалга оширилган ишлар ҳақида Инспекция раҳбариятига мунтазам ахборот бериб бориш;
  3. 56.Инспекция раҳбарияти топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга ошириш.

 

III. Бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги:

  1. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Бошқармада кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, маълумот, хулосалар ва бошқа ахборотларни бошқа таркибий бўлинмалардан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

уруғлик етиштирувчининг, уруғликларни реализация қилувчининг
ва уруғликлар истеъмолчисининг (уруғликлардан фойдаланувчининг) ҳудудига кириш ва улардан зарур ахборотларни олиш, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, уруғлик маҳсулотни (материални) реализация қилишни тўхтатиб туриш;

ўсимликлар селекцияси, уруғлик маҳсулотни (материални) такрор кўпайтириш соҳасида янги технологияларнинг ва биотехнология усулларининг қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

уруғлик маҳсулотнинг (материалнинг) сертификатсиз реализация қилинишига ва ундан бошқача тарзда фойдаланилишига йўл қўймаслик;

юкланган вазифалар доирасида давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш, белгиланган тартибда текширишларни амалга ошириш;

текшириш ва таҳлиллар давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш ёки қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

бошқа идораларда ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан, шунингдек уруғчилик субъектлари ўртасида юзага келадиган низолар бўйича хулосалар бериш;

ўрганиш, таҳлил (мониторинг), текшириш натижалари бўйича тегишли органлар раҳбарларига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш, ёзма кўрсатмалар бериш ёки қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларига тегишли чоралар кўриш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;

Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар ҳамда аризалар юзасидан давлат божисиз судга ёки бошқа органга мурожаат этиш;

Раҳбарият топшириғи асосида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ушбу идоралар йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;

зарур ҳолларда давлат органлари ва назорат қилувчи органлар ходимларини ҳамда уларнинг воситаларини ўз функцияларини бажариш жараёнида жалб этиш;

ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги халқаро ва маҳаллий лойиҳаларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

  1. 58. Бошқарма:

- ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

- идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириши учун жавоб беради.

Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

  1. IV. Бошқарма фаолиятининг ташкил этилиши:

 

  1. 59.Бошқарма фаолиятининг ташкил этилиши ходимлар ўртасида хизмат вазифаларни соҳа-минтақа тамойили ва ўриндошлик асосидаги иш тақсимотига мувофиқ амалга оширилади.
  2. 60.Бошқарма фаолиятига бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.

Бошқармада бўлим бошлиқлари, бош инспекторлар ва катта инспекторлар фаолият кўрсатади.

  1. 61Бошқарма бошлиғи:

- бошқармага умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, бошқармага юклатилган вазифаларнинг сифатли
ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

- Инспекция раҳбарияти билан келишган ҳолда бошқарма ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

- қуйи турувчи инспекциялар ва бошқа идораларда текширишлар ўтказилишини, уларга амалий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштиради;

- бошқармага юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилади;

- Инспекция бошлиғига бошқармага кадрларни танлаш масаласида таклифлар киритади;

- ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштиради, ходимларни рағбатлантириш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;

- иш юритишнинг Инспекция идоравий ҳужжатлари асосида олиб борилишини ташкил этади, бошқарма иш юритувчиси фаолиятини назорат қилади;

- йиғилишлар ўтказади, бошқарма, қуйи турувчи инспекциялар ходимларининг ҳисоботларини эшитади;

- фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

- статистик ҳисоботлар тузилишини таъминлайди ва унинг ҳаққонийлигига шахсан масъул бўлади;

- амалга оширилган ишлар тўғрисида Инспекция раҳбариятига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

  1. 62.Бўлим бошлиқлари:

- бўлимга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, бўлимга юклатилган вазифаларнинг сифатли
ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;

- бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ҳақида бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;

- қуйи турувчи инспекциялар ва бошқа идораларда текширишлар ўтказилишини, уларга амалий ёрдам кўрсатилишида қатнашади;

- бўлимга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилиш ҳақида бошқарма бошлиғига таклиф киритади;

- бошқарма бошлиғига бўлимга кадрларни танлаш юзасидан таклифлар киритади;

- ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштиради, ходимларни рағбатлантириш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;

- иш юритишнинг Инспекция идоравий ҳужжатлари асосида олиб борилишини ташкил этади;

- йиғилишлар ўтказади, бўлим, қуйи турувчи инспекциялар ходимларининг ҳисоботларини эшитади;

- фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

- статистик ҳисоботлар тузилишини таъминлайди ва унинг ҳаққонийлигига шахсан масъул бўлади;

- амалга оширилган ишлар тўғрисида Инспекция раҳбарияти
ва бошқарма бошлиғига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

  1. 63Бош инспектор ва катта инспекторлар:

- Инспекция уруғчиликда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари талабларига сўзсиз риоя этадилар.

- вазифалар тақсимотига мувофиқ бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этадилар;

- қуйи турувчи инспекциялар, бошқа орган ва муассасалар фаолиятини текширишда қатнашадилар, уларга амалий ёрдам кўрсатадилар, назорат ҳужжатларни қўллаш юзасидан таклиф киритадилар;

- Инспекция идоралари фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритадилар.

- бошқарма ва бўлим бошлиғининг топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга оширадилар.

 

  1. V. Иш юритиш:

 

  1. 64.Бошқармада иш юритиш Инспекциянинг идоравий норматив ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
  2. 65.Бошқарма ходимлари хизмат ҳужжатлари ва моддий қийматликларнинг бутлиги ва сақланиши учун шахсан жавобгардирлар.

 

 

Text to speech