“Пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган
маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги
НИЗОМ
I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси (кейинги матнда – бошқарма деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги матнда - Инспекция деб юритилади) мустақил таркибий тармоғи ҳисобланади.
Бошқармада:
– Пахта хом ашёси ва ундан қайта ишланган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими;
– Дон, уруғлар ва улардан қайта ишланган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими фаолият кўрсатади.
- Бошқарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари ҳамда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширади.
- Бошқармада (тезкор) йиғилишлар ўтказиб борилади, алоҳида муҳим масалалар Инспекция ҳайъати мажлисларида муҳокама қилиниши мумкин.
- Бошқарма белгиланган ваколатлари доирасида ўз фаолиятини Инспекция марказий аппаратининг (кейинги матнда - марказий аппарат деб юритилади) таркибий тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман бўлимлари (кейинги матнда – қуйи турувчи инспекциялар деб юритилади), Инспекция қошидаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси (кейинги матнда
– унитар корхона деб юритилади), шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ташкил этади. - Бошқарма ходимлари қуйи турувчи инспекциялар пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш тармоқлари (кейинги матнда - қуйи тармоқлар деб юритилади) фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан шахсан жавобгардирлар.
- Қуйи тармоқлар ўз фаолиятларини мазкур Низом талаблари асосида амалга оширадилар.
II. БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
- Инспекция тизимида пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқ ва кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш.
Мазкур соҳада қуйи турувчи инспекциялар фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш, услубий ва амалий таъминлаш;
- Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш йўналишида қонунийлик аҳволи ва назорат амалиётини тизимли таҳлил қилиш, ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва бунга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш.
Мазкур соҳада қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва Инспекция фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
- Марказий аппарат таркибий тармоқлари, қуйи турувчи инспекциялар, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунбузилишларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қисмини оғишмай ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш, олиб борилаётган ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган омиллар ва тизимли камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш;
- Фермер ва деҳқон хўжаликларининг, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг соҳадаги тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш;
- Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ пахта хом-ашёсини ва бошоқли дон, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича фаолият кўрсатувчи ташкилотларда, шу жумладан давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши, шартномавий мажбуриятларни бажарилиши, сақланиши, сотилиши ва импорт қилиниши;
- Давлат буюртмасига мос ҳажмларда пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш механизми, ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини;
- Давлат ресурси ва давлат захирасига топширилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари уруғлари ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар бўйича ишончли ҳисоботлар юритилиши ҳамда етказиладиган зарарларни белгиланган тартиб асосида ҳисобдан чиқарилиши;
- Пахта тайёрлаш пунктлари, дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан пахта хом ашёси, бошоқли дон экинлари ҳосили ва уларнинг уруғларини давлат ресурсига қабул қилиниши, қайта ишланиши ва сақланиши ҳамда реализация қилиниши;
- Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари уруғлари, улардан қайта ишланган маҳсулотларни қабул қилувчи, сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник ҳолати;
- Пахта ва бошоқли дон экинлари уруғларини қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши, мажбурий давлат текширувидан ўтказилиши;
- Нобудгарчилик бўйича белгиланган нормаларининг тўғри ва асосли қўлланилиши, пахта тайёрлаш пунктлари ҳамда дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида технологик жараёнларга ва маҳсулотнинг чиқиш нормаларига ҳамда сифатига риоя этилиши;
- Унитар корхона томонидан пахта ва дон маҳсулотларини синаш, мажбурий сертификатлаш ҳамда вазнини ўлчашда қонунчилик талабларига риоя этилиши;
- Қонунийликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора- тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли ҳамда танқидий таҳлил қилиш;
- Соҳада ҳуқуқни қўллаш фаолиятини назорат қилиш натижалари бўйича умумлаштиришлар ўтказиш, ахборот-таҳлилий материаллар ҳамда қонун ҳужжатларида мавжуд бўшлиқларни тўлдириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
- Пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида суиистеъмолчилик ва қонунбузилишига йўл қўйган шахсларнинг жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича таклиф киритиш;
- Соҳада ўтказилган текширишлар ҳамда келиб тушган ариза, хабар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, улар бўйича текширув ўтказиш;
- Қуйи тармоқлар томонидан соҳада ўтказилган текширишлар натижасига кўра қабул қилинган қарорларнинг қонунийлигини ўрганиш;
- Қуйи тармоқлар томонидан қўлланилган назорат ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва сифатини ҳар ойда ўрганиш, уларни бир хилда қўлланилиши юзасидан чоралар кўриш;
- Фуқароларни қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Мурожаатлар ва бошқа маълумотлар, мониторинг ва таҳлиллар натижалари асосида, шунингдек, Инспекция аралашуви талаб қилинадиган ҳолларда текширишлар ўтказиш, аниқланган қонунбузилишлар юзасидан чоралар кўриш;
- Қонунчиликни тарғиб қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
- Ходимлар малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ўтказиш, ижобий иш тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш;
- Тизимли таҳлил асосида марказий аппаратнинг ярим йиллик иш режаларига таклифлар киритиш, бошқарманинг иш режасини тузиш
ва ижросини таъминлаш; - Белгиланган муддатларда статистик ҳисоботларни тузиш. Амалга оширилган ишлар ҳақида Инспекция раҳбариятига мунтазам ахборот бериб бориш;
Инспекция раҳбарияти топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга ошириш.
III. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
- Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бошқармада кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар, маълумот, хулосалар ва бошқа ахборотларни бошқа таркибий бўлинмалардан, унитар корхонадан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
юкланган вазифалар доирасида давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва назорат тузилмалари, бошқа ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилиниши масалаларини ўрганиш, белгиланган тартибда текширишларни амалга ошириш;
ўрганиш, текшириш ва таҳлиллар давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш ёки қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
бошқа идораларда ўтказиладиган текширишлар, тафтишлар ва хатловларда, шунингдек уларнинг якунлари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан хулосалар бериш;
ўрганиш ёки таҳлил (мониторинг) натижалари бўйича тегишли органлар раҳбарларига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритиш, огоҳлантириш, ёзма кўрсатмалар бериш, маъмурий жарималар қўллаш, шунингдек қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлари ва ходимларига тегишли чоралар кўриш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар ҳамда аризалар юзасидан давлат божисиз судга ёки бошқа органга мурожаат этиш;
Бошоқли дон ва ундан қайта ишланган маҳсулотларнинг якунланган партиялари юзасидан тозалаш далолатномаларини кўриб чиқиш;
Раҳбарият топшириғи асосида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш, ушбу идоралар йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш;
зарур ҳолларда давлат органлари ва назорат қилувчи органлар ходимларини ҳамда уларнинг воситаларини ўз функцияларини бажариш жараёнида жалб этиш;
ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, соҳага кирувчи масалалар бўйича халқаро ва маҳаллий лойиҳаларда иштирок этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
- 32.Бошқарма:
- ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
- пахта хом-ашёси, дон, уруғлар ва улардан фойдаланишни фойдаланиш ҳолати, ушбу соҳага оид қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш;
- маҳсулотлар тайёрланиши, алоҳида қайта ишланиши ва сақланишига қўйилган талабларнинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш учун жавоб беради.
Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
IV. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
- Бошқарма фаолиятига бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.
Бошқармада бўлим бошлиқлари, бош ва катта инспекторлар фаолият кўрсатади.
Бошқарма фаолиятининг ташкил этилиши ходимлар ўртасида хизмат вазифаларни соҳа-минтақа тамойили ва ўриндошлик асосидаги иш тақсимотига мувофиқ амалга оширилади.
- Бошқарма бошлиғи:
- бошқармага умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, бошқармага юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
- Инспекция раҳбарияти билан келишган ҳолда бошқарма ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
- қуйи турувчи инспекциялар ва бошқа идораларда текширишлар ўтказилишини, уларга амалий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштиради;
- бошқармага юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилади;
- Инспекция бошлиғига бошқармага кадрларни танлаш масаласида таклифлар киритади, уларнинг аттестация варақаларини тайёрлайди;
- хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштиради, ходимларни рағбатлантириш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;
- иш юритишнинг Инспекция идоравий ҳужжатлари асосида олиб борилишини ташкил этади ва назорат қилади;
- тезкор йиғилишлар ўтказади, бошқарма, қуйи турувчи бўлинмалар ва унитар корхона ҳисоботларини эшитади;
- фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади;
- статистик ҳисоботлар тузилишини таъминлайди ва унинг ҳаққонийлигига шахсан масъул бўлади;
- амалга оширилган ишлар тўғрисида Инспекция раҳбариятига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
- Бўлим бошлиқлари:
- бўлимга умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, бўлимга юклатилган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
- бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш ҳақида бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;
- қуйи турувчи инспекциялар ва бошқа идораларда текширишлар ўтказилиши, уларга амалий ёрдам кўрсатилишида қатнашади;
- бўлимга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун белгиланган тартибда мутахассисларни жалб қилиш ҳақида бошқарма бошлиғига таклиф киритади;
- бошқарма бошлиғига бўлимга кадрларни танлаш юзасидан таклифлар киритади;
- хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини кўради, ходимлар ўртасида ножўя хатти-ҳаракатлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирларини ташкиллаштиради, ходимларни рағбатлантириш ва уларни интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;
- иш юритишнинг Инспекция идоравий ҳужжатлари асосида олиб борилишини ташкил этади;
- йиғилишлар ўтказади, қуйи турувчи бўлинмалар ходимларининг ҳисоботларини эшитади;
- фаолиятни такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритади;
- статистик ҳисоботлар тузилишини таъминлайди ва унинг ҳаққонийлигига шахсан масъул бўлади;
- амалга оширилган ишлар тўғрисида Инспекция раҳбарияти ва бошқарма бошлиғига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
- Бош ва катта инспекторлар:
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Инспекция ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Инспекция бошлиғининг буйруқлари, фармойишлари ва кўрсатмалари талабларига сўзсиз риоя этадилар ҳамда мазкур Низом талаблари асосида ишларни амалга оширади;
- вазифалар тақсимотига мувофиқ лавозим бўйича юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этадилар;
- қуйи турувчи инспекциялар, бошқа орган ва муассасалар фаолиятини текширишда қатнашадилар, уларга амалий ёрдам кўрсатадилар, назорат ҳужжатларни қўллаш юзасидан таклиф киритадилар;
- Инспекция фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш, шунингдек, ходимлар малакасини оширишга қаратилган тадбирлар ўтказиш бўйича таклифлар киритадилар.
- бошқарма ва бўлим бошлиғининг топшириғига кўра бошқа вазифаларни амалга оширадилар.
V.ИШ ЮРИТИШ
- 37.Бошқармада иш юритиш Инспекциянинг идоравий норматив ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
- Бошқарма ходимлари хизмат ҳужжатлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги ва сақланиши учун шахсан жавобгардирлар.