Ру Ўз O`z En

Риштон туманида мавсумга 125 та қишлоқ хўжалиги техникаси жалб этилади

16 Февраль 2024 1481

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун йил ўн икки ой иш топилади. Бинобарин, қиш фасли қишлоқ хўжалиги соҳаси учун масъулиятли давр. Яъни, баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини мавсумга соз ҳолга келтириш ишлари “Ўзагроинспекция” вазифаларидан бири ҳисобланади.

Туманимизда 2024-йил баҳорги дала ишларида иштирок этадиган қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишлари қандай кетмоқда?

"Ўзагроинспекция"нинг Риштон туман бўлими томонидан баҳорги дала ишларида қатнашувчи трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларининг белгиланган муддатда сифатли амалга оширилиши устидан доимий мониторинг ўрнатилиб, бу борада назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Бунда таъмирлашнинг сифатли бажарилиши билан бирга, механизатор ва усталар учун яратилган шарт-шароит ҳамда эҳтиёт қисмлар билан тўлиқ таъминланишига алоҳида эътибор қаратилган.

Туманда жорий йил баҳорги дала ишларида жами 125 та қишлоқ хўжалик техникалари қатнашиши режалаштирилган.

Хулоса ўрнида, бугунги кунда амалга оширилаётган бу каби ишлардан кўзланган мақсад баҳорги дала ишларида юқори натижадорликка эришишдан иборат. Бу ўз навбатида барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширишда пухта замин ҳозирлайди.

"Ўзагроинспекция" Фарғона вилояти бошқармаси Риштон туман бўлими 

Text to speech