Хоразм вилояти ғаллакорлари мамлакатда биринчи бўлиб давлат эҳтиёжлари учун товар дон топшириш бўйича белгиланган режа кўрсаткичларини ортиғи билан бажарди.
Таъкидлаш жоизки, вилоят бўйича тузилган шартнома режа 99,5 минг тоннани ташкил этган. Ушбу режа ижроси учун вилоятдаги ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 33 минг 200 гектар майдонга кузги бошоқли дон экинлари экилган эди.