Ру Ўз O`z En

2021 йил ғалла ҳосили учун сифатли уруғлик дон тайёрлаш қай аҳволда?

28 Сентябрь 2020 2427

Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил ва сифатли маҳсулот олишнинг асосий негизи уруғчиликка боғлиқ бўлиб, уруғ бозорини шакллантиришда уруғларни етиштириш, қайта ишлаш ҳамда навдорлик ва экинбоплик сифатларини назорат қилиш алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сон қарорида "Ўзагроинспекция"га бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Республикада келаси йил ғалла ҳосили учун “Ўздонмаҳсулот” АК тизимидаги 38 та корхоналар ҳамда Агрокластерларнинг 4 та корхонаси томонидан жами 272,1 минг тонна уруғлик дон тайёрлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 91,5 фоиз ( 248,8 тонна) уруғликни саралаш-дорилаш ишлари амалга оширилган.

Жумладан, Жиззах вилоятида 62 фоиз, Қашқадарё вилоятида 76,3 фоиз, Тошкент вилоятида 87 фоиз, Сирдарё вилоятида 89,3 фоиз, Фарғона вилоятида 94 фоиз, Сурхондарё вилояти 95 фоиз ва Бухоро вилояти 97 фоизга саралаш-дорилаш тадбирлари белгиланган муддатда якунланмаган.

Инспекция томонидан стандарт талаблар асосида сифатли уруғлик тайёрлаш мақсадида тизимли ва қатъий назорат ўрнатилган бўлиб, “Ўздонмаҳсулот” АК ҳамда Агрокластерларга қарашли жами уруғлик-дон тайёрлаётган 67 та цехларга инспекциянинг ҳудудий бўлимлари ходимлари бирикитирилди ва улар томонидан давлат стандарти талаби асосида уруғлик дон тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва навлар аралашмаслиги бўйича доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Инспекция ҳузуридаги “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК томонидан 227 минг тона уруғлик дон тўдаларидан намуналар олиниб 177 минг тонна уруғликларга мувофиқлик сертификатлари берилди.

Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими томонидан инспекциянинг ҳудудий бошқармаларига уруғлик дон тўдаларини белгиланган тартибда сертификатлаш ва экиш учун фермер хўжаликларига етказиб бериш ишларини назоратга олиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, кунлик назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

 

Ш. Хайитов, "Ўзагроинспекция", Дон экинлари уруғлари етиштирилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи

 

Text to speech