Ру Ўз O`z En

АГРОИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТИШДИ

19 Ноябрь 2021 1686

Хитой Халқ Республикасининг Савдо вазирлиги томонидан 2021 йилнинг 3-16 ноябрь кунлари Covid-19 пандемияси даврида озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш, Гибрид гуруч ва бутун дунё озиқ овқат хавфсизлиги, Мамлакатда етиштириладиган асосий озиқ-овқат экинларининг ҳолати, жаҳон озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва истеъмол қилиш, Хитой дон захиралари тизими ва сиёсати мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Семинарда Ҳуқуқий – таъминлаш ва халқаро -ҳуқуқий муносабатлар бўлими катта инспектори С.Акбаров ҳамда Пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими катта инспектори А.Ҳамдамовлар иштирок этишди.

Тадбирда Юқоридаги мавзулар юзасидан маърузалар тингланиб, Хунан ҳамда Гуаншан вилоятларидаги ишлаб чиқариш корхоналарига виртуал саёҳат уюштирилди.

Мазкур семинарда С.Акбаров Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ишлар мавзусида маъруза қилган бўлса, А.Ҳамдамов тадбир жараёнидаги савол-жавобларда фаол иштирок этди. Семинар якуни бўйича Инспекция томонидан иштирок этган ходимларга Хитой савдо вазирлиги томонидан сертификатлар тақдим этилди.

Агроинспекция Ахборот хизмати

Text to speech