Ўзбекистон Республикаси “Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси бўйича Жалақудуқ тумани Ойим массивида Инспекциянинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилганида қуйидаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Массивнинг 292-Қ контуридаги 0.52 гектар ер майдони фуқаро М.Т томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, бунинг устига у ерга ноқонуний равишда шоли экини экиб олганлиги аниқланган. Экилган шоли майдонини суғориш учун фуқаро М.Т “Сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунини бузиб, Жалақудуқ туман Сув истеъмолчилари уюшмаси билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан, сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланган ва умумий қиймати 747 949 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Натижада ҳар иккала ҳолатда, яъни ердан ҳамда сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Жалақудуқ туман Маъмурий суди томонидан тўпланган далиллар ўз тасдиғини топиб, фуқаро М. Т га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан БҲнинг 10 баробари ва 74-моддаси 2-қисми билан БҲнинг 3 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Шунингдек, МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари яъни 2230000 (икки миллион икки юз ўттиз минг) сўм жарима жазоси тайинланиб, давлат фойдасига ундирилиши бўйича қарор қилинди.
"Ўзагроинспекция" Андижон вилояти бошқармаси