Аввал хабар қилганимиздек, 2023-2024- йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзагроинспекция» ходимларининг тўлиқ маданий ҳордиқ олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бир қатор амалий-чоралар кўрилиб, режа-график асосида ишлар ташкил этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-222-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги “Маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида”ги 219-сон баёнида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича қийидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, байрам олди дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар ичида биринчилардан бўлиб Агроинспекция ходимларининг музей ва театрларга ташрифи яхши анъана тусига кирди, -десак адашмаймиз.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-222-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги “Маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида”ги 219-сон баёнида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича қийидаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, байрам олди дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар ичида биринчилардан бўлиб Агроинспекция ходимларининг музей ва театрларга ташрифи яхши анъана тусига кирди, -десак адашмаймиз.
Хусусан, куни кеча Инспекция марказий аппарати ходимларидан бир гуруҳи оила аъзолари билан биргаликда музей ва театрларда маънавий ҳордиқ олишди.
Жумладан Президент Шавкат Мирзиёев ўтган ҳафтада Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида театр ва музейларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, давлат органлари ва муассасаларида ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этган эди.
«Ўзагроинспекция» Ахборот хизмати