"Ўзагроинспекция" фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатга асосан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан назорат тадбирларини ўтказиш Инспекция зиммасига юклатилган.
Инспекциянинг Тойлоқ туман бўлими томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан қатъий мониторинг ўрнатилган. Ҳамкор ташкилотлар билан сув ресурсларининг кунлик таҳлили олиб бориляпти.
Аммо, инспекция органлари томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, мониторинг-таҳлилларга қарамасдан, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда.
Жумладан, Инспекциянинг Тойлоқ тумани бўлими инспекторлари томонидан 2020 йилнинг январь-июль ойларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида жами 53 та фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатлари содир этилган.
Ушбу фермер хўжаликлари раҳбарларига нисбатан,Ўз.Рес.МЖтК нинг 65-модда 1-қисм ва 198- модда 1-қисми ҳамда 200-моддаси қўлланган ҳолда маъмурий иш қўзғатилиб, Тойлоқ туман Маъмурий судининг тегишли қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Инспекциянинг туман бўлими томонидан соҳада қонун бузилиши ҳолатларини ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерладан фойдаланиш бўйича қонун талабларини бузган фермер хўжаликларига ажратилган ер майдонлари туман захирасига қайтарилиши юзасидан туман ҳокимига тегишли тартибда тақдимнома киритилди.
Ҳар бир неъматнинг ўлчови ва жавобгарлиги бор, шу боисдан қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари ва фермерларга ажратилган ер майдонлари ва сув ресурсларидан тежаб-тергаб, самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан қонунчилигимизда тегишли чоралар белгилаб қўйилган.
Абдували Худоёров, Инспекциянинг Самарқанд вилоят бошқармаси бош инспектори
Зойир Эшонқулов, Инспекциянинг Тойлоқ туман Бўлими бошлиғи