Ру Ўз O`z En

Марказ фаолиятини рақамлаштириш мақсадида, янги ахборот тизими ишга туширилди

26 Март 2024 1707

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасаси фаолиятини рақамлаштириш, давлат хизматларини кўрсатишда  инсон омилини камайтириш, ортиқча оворагарчиликлар ва коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида, «агросерт.уз» домени остида онлайн платформа ишга туширилди. 

Ушбу тизим орқали қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, дон ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлар ҳамда пахта маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича хизматларни онлайн равишда кўрсатиш йўлга қўйилди. 

Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун онлайн тарзда аризалар қабул қилинади. Фойдаланувчиларга қўлай бўлиши учун тизимга электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали кириш йўлга қўйилган. 

Бугунги кунда «агросерт.уз» ахборот тизимини янада такомиллштириш мақсадида, бошқа давлат ташкилотларининг тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech