Ру Ўз O`z En

ИНСПЕКЦИЯ БОШЛИҒИГА МАСЛАҲАТЧИ ТАЙИНЛАНДИ

19 Май 2021 2574

Иргашева Гулҳаё Акбаровна - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Аброл Джабарович Вахабовнинг 2021 йил 18 майдаги буйруғи билан Инспекция бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.       

Гулҳаё Акбаровна мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Кадрлар бошқармаси катта инспектори лавозимида ишлаб келган.

Таржимаи ҳоли:

Гулҳаё Эргашева 1990 йил 25 май санасида Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 

2008 йилда Ўзбекистон Миллий Университетини  Филология йўналишида тамомлаган. 

2000 й. Зулфия номидаги Давлат мукофоти,

2001 й. “Мустақилликнинг 10 йиллиги” кўкрак нишони,

2006 й. “Мустақилликнинг 15 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган. 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Ёш оилалар билан ишлаш бўлими мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти Методик таъминот бўлими бошлиғи, бош методист лавозимларида фаолият юритган.

"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати

Text to speech