Ру Ўз O`z En

Жорий йилда 47 минг гектарга саримсоқпиёз экилиши режалаштирилган

13 Сентябрь 2022 1398

Республика аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида йил давомида ҳудудларда экилаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ экилиши ва экиш учун сарфланадиган сифатли уруғликларни фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа корхоналарга ўз муддатларида етказиб берилиши “Ўзагроинспекциянинг Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудлардаги вертикал тизими инспекторлари томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

 

Жорий йил август-сентябрь ойларида Республикамиз бўйича жами 47 минг гектар майдонда саримсоқпиёз экилиши режалаштирилган  бўлиб, сентябрь ойининг шу вақтига қадар мавсум бошидан 18,6 минг гектар майдонларда сифатли экилиши назорат қилиб борилмоқда.

Айниқса, Бухоро вилоятини таҳлил қилганимизда жами 2113 гектар майдонларда саримсоқпиёз экини экилиши белгиланган бўлиб, бугунги кун ҳолатига 1054 гектар ёки режасига нисбатан 50 фоиз майдонларда экиш ишлари амалга оширилиб, Республикада етакчи ўринларда бормоқда.

Шунингдек, вилоятнинг Шофиркон ва Бухоро туманларида ушбу ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилган.

Ўзагроинспекциянинг Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан фермер хўжаликларига уруғликларни танлаш ва етиштириш агротехнологиясини ўргатиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Бундан ташқари, “Ўзагроинспекциянинг саъйи -ҳаракати билан вилоятдаги  фермер хўжаликлари томонидан саримсоқпиёзни сифатли қилиб  экиш ишларини кечи билан 25 сентябрига қадар якунлаш чораларини кўриш бўйича огоҳномалар берилди.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштиришни назорат қилиш бошқармаси

 

Text to speech