Ру Ўз O`z En

ХОРАЗМ : Пахта йиғим теримида қатнашадиган техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги Инспекция назоратида 

31 Июль 2024 1243

Хоразм вилоятининг Шовот туманида 2024 йилда 8 минг 600 гектар майдонда ғўза парвариши ўтказилиб, ушбу майдонларда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиштириб олиш учун зарур бўлган транспорт трактори ва трактор тиркамаларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.

Туманда бу йилги пахта мавсумида қатнашадиган жами 124 дона транспорт тракторлари ва 260 та трактор тиркамалари мавжуд бўлиб, ушбу техникаларни мавсумга тайёргарлиги ҳукуматнинг “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган талаблар асосида ўрганилмоқда.

Ўзагроинспекцияга берилган ваколатлар доирасида туманда мавжуд қишлоқ хўжалик техникалари кўздан кечирилганда мавжуд транспорт тракторларнинг 96 таси (ёки 77 фоизи), трактор тиркамаларининг 180 таси (ёки 70 фоизи) мавсумда қатнашиш учун шай ҳолатга келтирилган.

Бундан ташқари, “Textile Finance Khorezm” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан Шовот туманидаги 1 минг 680 гектар, Янгибозор туманидаги 680 гектар майдонлардаги пахта ҳосилини нест-нобуд қилмасдан қисқа фурсатларда йиғиб териб олиш мақсадида 5 та янги замонавий русумдаги пахта териш машиналари келтирилган бўлиб, ушбу техникалар бу йилги мавсум учун кўздан кечирилиб, барча турдаги сервис хизматлари бажарилди. Шунингдек, замонавий пахта териш машиналари учун мавсум давомида зарур бўладиган бирламчи эҳтиёт қисмлар ва мойлаш материаллари захираларини яратиш мақсадида Инспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан кластер корхонасига тегишли кўрсатмалар бериб борилмоқда.

"Ўзагроинспекция" томонидан қишлоқ хўжалик техникаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ажратилган комплект кўчма диагностик асбоб-анжомлар ёрдамида вилоят техника назорати мутахассислари томонидан жойларга чиққан холда таъмирдан чиқарилган техникаларни техник кўрикдан ўтказиш ишларида амалий ёрдам кўрсатилиб, пахта териш мавсумида қатнашадиган техникалар соз ҳолатга келтирилмоқда.  

Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари билан "Ўзагроинспекция"га берилган ваколатлардан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик техникаларини пахта йиғим терим мавсумига тайёрлаш бўйича кунлик назорат тадбирлари давом эттирилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб борилмоқда.

"Ўзагроинспекция" нинг Шовот туман бўлими

Text to speech