Ру Ўз O`z En

НАМАНГАНДА ЗОТЛИ МОЛЛАР САЛМОҒИ КЎПАЙМОҚДА

11 Сентябрь 2020 3067

Юртимизда пандемия шароитида аҳолини сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш йўлида чорвачилик хўжаликлари ва тадбиркорлар томонидан самарали саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан чорвадорларга яратиб берилган шарт-шароитлар ҳамда солиқ имтиёзларини қўллаган ҳолда Наманган вилоятида ҳам наслчиликка алоҳида эътибор қаратиш, зотли моллар салмоғини кўпайтириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, вилоятга 2015-2017 йилларда 1548 бош наслли моллар келтирилган бўлса, 2018-2019 йилларда 3701 бош ҳамда 2020 йилнинг шу даврига қадар 664 бош наслли моллар чет давлатлардан импорт қилиб келтирилган, йил якунига қадар чорвачилик дастурига асосан банк кредитлари ва хорижий кредит линиялари асосида яна 800 бошдан ортиқ зотли моллар келтирилиши кўзда тутилган.

Жорий йилда чет давлатлардан келтирилган наслли моллар Косонсой туманидаги “Осмон сайёраси” наслчилик хўжалигида 157 бош, “Чорбоғ олтин парранда” фермер хўжалигида 32 бош, Уйчи туманидаги “Абдухалил Абубакр Чорва” фермер хўжалигида 33 бош, “Ахси барака” фермер хўжалигида 61 бош, “Жийдакапа парранда” фермер хўжалигида 62 бош, Учқўрғон туманидаги “Ғуломжон” фермер хўжалигида 99 бош, “Учқўрғон гўшт сут” фермер хўжалигида 62 бош, Чортоқ туманидаги “Эгамберди Зокиржон Тохиржон” фермер хўжалигида 31 бош, Чуст туманидаги "Олмос Ал Барака” фермер хўжалигида 32 бош, “Алижон Зулфия Хожи” фермер хўжалигида 31 бош, “Етти чинор” фермер хўжалигида 31 бош, Янгиқўрғон туманидаги “Ниёзхўжаев Аъзамхўжа Хамроҳхўжа” наслчилик хўжалигида 32 бош парвариш қилинмоқда.

Келтирилган зотдор қорамоллардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта кўпайтириш, наслчилик ишини тўғри ташкил этилиши наслли моллар салмоғини ошишига, сут ва гўшт маҳсулотларининг кўпайишига ҳамда аҳоли хонадонларини наслли моллар билан таъминлаш даражасининг ўсишига омил бўлмоқда.

Инспекция туман бўлимларининг чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш бўйича инспекторлари томонидан наслли қорамолларни белгиланган тартибда давлат регистридан рўйхатдан ўтказиши, наслчилик ишларини ташкил этилиши, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда қайта кўпайтириш ишлари доимий назоратга олинган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида меъёрий хуқуқий хужжатларга амал қилиниши юзасидан 25 та огоҳлантирувлар,

133 та амалий кўрсатмалар берилиб, хўжалик юритувчи субъектларга яқиндан кўмак бериб келмоқдалар.

 

Миробхўжа Бобохўжаев, "Ўзагроинспекция" Наманган вилоят бошқармасининг чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилиш бўлими бош инспектори

 

 

Text to speech