Ру Ўз O`z En

Пахта- 2020: Фарғонада техникалар мавсумга тайёрланмоқда

13 Август 2020 1761

Фарғона вилояти бўйича 2020 йил ҳосили учун 82080 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилган бўлиб, ҳосилни ўз вақтида йиғиб териб олишга жами 1500 дона транспорт тракторлари ва 2100 дона трактор тиркамалари қатнашиши режалаштирилган.

Инспекция томонидан мавсумда қатнашадиган трактор тиркамаларини ўз вақтида ва сифатли таъмирланишини таъминлаш учун туманларда марказлашган 28 та таъмирлашган масканлар танлаб олиниб, ушбу масканлар пайвандлаш агрегатлари, краскалаш учун жиҳозлар билан бутланиб, таъмирлашда қатнашадиган ишчилар учун зарур шароитлар яратилган.

Инспекция ходимлари томонидан мавсумда қатнашадиган тиркамаларни мавсумга тайёрлаш учун зарур эҳтиёт қисмлар ва маблағлар талаби тўлиқ ўрганилди. Қилинган ҳисобларга кўра, тиркамаларни мавсумга тайёрлаш учун 1243 дона шина, 1122 пагонометр тиркама сеткаси, 9790 килограм краска талаби аниқланиб, уларни харид қилиш учун жами 3 млрд. 467.1 млн сўм маблағ талаб этилади. Ҳозирда ушбу талаб этиладиган маблағларни ўзлаштириш ва таъминот корхоналарига йўналтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 10 август кунига мавсумда қатнашиши режалаштирилган 2100 дона трактор тиркамаларидан марказлашган таъмирлаш масканларига 1700 донадан ортиқ ёки 81 фоизи таъмирлаш учун киритилиб, улардан 100 донаси таъмирдан чиқарилиши таъминланди, қолган техникалар таъмири давом этмоқда.

Вилоят туманларида 70 минг гектар пахта майдонларида дефоляция ишларини уюшқоқлик билан сифатли ўтказиш мақсадида 134 та отрядлар ташкил этилган бўлиб, отрядларга 400 дона ОВХ пуркагичлари бириктирилган.

Вилоят туманларида жорий йил 6-7 август кунлари дефоляция мавсумида қатнашадиган ОВХ пуркагичларини туман марказий МТПларига йиғилиб, механизатор ва отряд раҳбарларига иш ҳақлари тарқатиб берилди.

 

“Ўзагроинспекция”нинг Фарғона вилоят бошқармаси

Text to speech