“Ўзагроинспекция”нинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2020 йил - пахта маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ҳамда ички ташишларни назорат қилиб бориш бўйича ўқув-амалий семинари ташкил этилди.
Тадбирда Агронспекция мутасаддилари, мутахассислар, пахта хом-ашёси дон уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштиришни ва таъминотини назорат қилиш бўлимларининг туманлардаги инспекторлари иштирок этишди.
Ўқув-амалий семинарида қатнашчиларга пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерлар ҳамда кооперациялар томонидан фермер хўжаликларидан қабул қилиб олинаётган пахта хом-ашёсининг сифати, нави ва намлиги бўйича лаборатория текширувлари тўғри ўтказилиши, фермер хўжаликлари томонидан топширилаётган пахта хом-ашёсини қабул қилишда юзага келадиган низоларни адолатли ҳал этилиши ҳамда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилишини назорат қилиш тушунтирилди.
Шунингдек, “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси томонидан пахта қабул қилиш масканларидаги лабораторияларда фермер хўжаликлар томонидан топширилаётган пахта хом-ашёсини қабул қилиш, миқдори ва сифатини аниқлашда вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди.
- Мазкур ишчи гуруҳлари пахта терими мавсумида фермер хўжаликлари ва пахтани қабул қилиш қилиш корхоналари ўртасида топширилаётган пахта хом-ашёсининг сифати бўйича юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор равишда ҳал этиб боради,- дейди бошқарма катта инспектори Ойбек Ҳакимов. – Шунингдек, таҳлиллар натижалари бўйича маълумотларни умумлаштириб, ҳар куни вилоят бошқармасига, бошқарма эса Республика “Мувофиқлаштирувчи ишчи гаруҳига” тақдим этади.
Семинарда инспекторларни малакасини ошириш, тушунча ва тасаввурларини бойитиш бўйича керакли ва муҳим маълумотлар берилди.
“Ўзагроинспекция” Қашқадарё вилоят бошқармаси Матбуот хизмати